Георгий Кайтуков
Кайтуков Георгий Харитонович (1911-йил 11-ноябр, Терек вилояти, Россия империяси – 2002-йил 6-январ, Россия Федерацияси) – совет осетин ва рус шоири. Шимолий Осетия Автоном Совет Социалистик Республикаси халқ шоири.
| Георгий Кайтуков | |
|---|---|
| Таваллуди |
1911-йил 11-ноябр |
| Вафоти |
2002-йил 6-январ Владикавказ, Россия Федерацияси |
| Ижод қилган тиллари | осетинча, русча |
| Фуқаролиги |
|
| Йўналиш | реализм |
| Фаолият йиллари | 1927—2002 |
| Жанр | поэзия |
Биографияси
Георгий Кайтуков 1911-йил 11-ноябрда Шимолий Осетиянинг Ход қишлоғида туғилган. 1929-йилда педагогика техникумини, 1932-йилда Горск педагогика институтини, 1936-йилда Москва тарих, фалсафа ва адабиёт институти (МИФЛИ) аспирантурасини тамомлаган. Аспирант сифатида Шарқ меҳнаткашлари коммунистик университетида ва М. В. Ломоносов номидаги Автоматик механика институтида фалсафадан дарс берган. 1936-йилдан 1941-йилгача Шимолий Осетия педагогика ва қишлоқ хўжалиги институтида фалсафа ўқитувчиси бўлган[1].
Шоир 1941-йилдан Улуғ Ватан урушида қатнашган. Алоҳида алоқа баталони комиссари, 18-десант армиясининг сиёсий бўлими лектори бўлиб хизмат қилган. 1943-йил сентябр ойида Новороссийскга ҳужум пайтида яраланган. Даволанганидан сўнг ногирон бўлиб қолган[1][2].
Урушдан кейинги йилларда – Болшевиклар Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Шимолий Осетия вилоят қўмитасининг ташвиқот ва татқиқот бўлими бошлиғи бўлган. Шимолий Осетия институтида фалсафадан дарс берган[1].
Георгий Харитонович 1955-йилдан бошлаб Владикавказда жойлашган Ватутина кўчасидаги 23-уйда яшаган[3]. 2002-йил 6-январда вафот этган. У Владикавказдаги Шон-шараф хиёбонига дафн этилган.
Ижоди
Шоир 1927-йилда ўзининг илк шеърий асарларини маҳаллий даврий матбуотда эълон қилган. Георгийнинг „К борбе“ номли биринчи шеърий тўплами 1931-йилда нашр этилган. 1948-йилда ҳарбий мавзудаги ше’рлардан иборат „В дни войни“ тўплами оммага тақдим этилган. Болалар учун бир нечта шеърий тўпламлар яратган.
1967-йилда „Продолжениэ жизни“ тўплами учун К. Хетагуров мукофоти билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Писатели Осетии. Владикавказ: Ир, 2015 — 215-бет.
- ↑ Кайтуков Георгий Харитонович (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-03-19 санасида архивланган), Памят народа
- ↑ .