Georgiy Knabe
Георгий Степанович Кнабе (1920-йил 20-май, Қўқон – 2011-йил 30-ноябр[1], Москва, Россия) – совет–рус тарихчиси, филолог, файласуф, маданияцҳунос ва таржимон. Филология фанлари номзоди (1956), тарих фанлари доктори (1983), профессор.
| Георгий Кнабе | |
|---|---|
| русча: Георгий Степанович Кнабе | |
| Таваллуди |
1920-йил 20-май Қўқон, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
2011-йил 30-ноябр Москва, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | тарихчи, таржимон |
| Соҳаси | Қадимги Рим маданияти ва тарихи; рус маданиятида қадимий мерос, яъни Россияда қадимий маданиятни (биринчи навбатда Рим) қабул қилиш; маданият семиотикаси (асосан замонавий давр учун). |
| Иш жойлари |
Курск давлат педагогика институти Москва давлат университети |
| Таълими | Москва давлат университети |
| Илмий даражаси | филология фанлари номзоди, тарих фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Ҳаёти ва фаолияти
1920-йил 20-августда Қўқон шаҳрида туғилган. Отаси – немис, онаси – франсуз бўлган. Болалигидан франсуз тилини ўз она тили сифатида, ҳатто рус тилидан ҳам олдинроқ гапира бошлаган. Немис аждодлари ХИХ асрда Швеция орқали Россияга Дессау вилоятидан келганлар бўлиши тахмин қилинади. Отаси Степан Адолфович Кнабе Россия-Осиё банкининг Қўқон филиали директори бўлган[2]. 1922-йилда оиласи Москвага кўчиб ўтган ва 1924-илдан Арбат ҳудудида яшай бошлаган. Степан Адолфович Кнабе Ўрта Осиё тижорат банкининг Москва филиали товар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган[3]. Бу орада ота-онаси ажрашади. Георгий онаси билан қолган. Сўнга онаси Надежда Александровна Кнабе оғир саноат халқ комиссарлигига ишга кирган[4].
Кейинчалик Георгий Степанович Кнабе гимназия ўқитувчилари оиласида туғилганлигини кўрсатган.
1928—1938-йилларда 10-мактабда (1934-йилдан 110-сон) ўқиган. 1938-йилда МИФЛИ адабиёт факултетига ўқишга кирган. 1941-йил октябр ойида кўнгилли равишда фронтга кетган: 3-зарба армияси 1-дивизия 1-пиёда полкининг оддий аскари ҳисобланган. Шимоли-ғарбий фронтда Осташков учун жангда бошидан оғир яраланган ва касалхонага ётқизилган.
1943-йилда Москва давлат университетининг чет тиллари ва ғарб адабиёти факултетини имтиёзли диплом билан тугатган.
1942-йил июндан 1945-йил сентябргача Бутуниттифоқ хорижий мамлакатлар билан маданий алоқалар жамияти (ВОКС) матбуот бўлимида ишлаган.
1945—1946-йилларда – Москва давлат чет тиллар педагогика институтида, 1946—1949-йилларда – Мосгороно чет тили курсларида, 1949—1956-йилларда – Курск давлат педагогика институтида фаолият олиб борган.
1956-йилда Дидронинг „Рамонинг жияни“ мавзусида филология фанлари номзоди илмий даражасига номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
1956—1961-йилларда РСФСР Педагогика фанлари академиясида ишлаган.
1961—1986-йилларда Бутуниттифоқ давлат кинематография институтининг чет тиллари кафедрасини бошқарган. 1977-йилда унинг муҳаррирлиги остида Санъат олий ўқув юртлари учун инглиз тили дарслиги нашр этилган.
1983-йилда „Корнилий Тацит ва Римдаги илк князликнинг ижтимоий-сиёсий зиддиятлари“ мавзусида тарих фанлари доктори илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Олий аттестация комиссиясининг 1985-йил 1-февралдаги қарори билан унга профессор илмий унвони берилган.
1990—1992-йилларда Москва давлат университетида ишлаган.
1992-йилдан – Россия давлат гуманитар университети Олий гуманитар тадқиқотлар институти бош илмий ходими. „Жаҳон маданияти тарихи (Ғарбий бўлмаган маданиятлар, Европа маданиятлари)“ ва „Россия антик даври: Россия маданиятидаги қадимий мероснинг мазмуни, роли ва тақдири“ курслари муаллифи).
Россия гуманитар тадқиқотлар академиясининг ҳақиқий аъзоси. Россия антикварлар уюшмаси вице-президенти. Классик анъаналар халқаро журнали таҳририяти аъзоси. Cорпус Васорум антиқуорум халқаро нашри бюроси аъзоси.
Корнелий Тацитнинг „Тарих“ асарини нашр этишга тайёрлашда қатнашган (Л., 1969). Сицерон. „Эстетика. Трактатлар. Нутқлар. Хатлар“ китобининг таржимони, кириш мақоласи муаллифи (1994).
Илмий тадқиқот йўналишлари: Қадимги Рим маданияти ва тарихи; рус маданиятида қадимий мерос, яъни Россияда қадимий маданиятни (биринчи навбатда Рим) қабул қилиш; маданият семиотикаси (асосан замонавий давр учун).
Москвада Введенское қабристонига дафн этилган[5].
Оиласи
Ўгай укаси – Адолф Степанович Чернецкий (1926—1998-йил 17-май).
Иккинчи хотини (1960-йилдан) – Ребека Борисовна Иоффе (тахаллуси – Р. Сашина; 1924—2008), ёзувчи, испан тили бўйича бадиий таржимон. Бобоси (онаси томондан), стоматолог Дон Лвович Аронсон, ҳайкалтарош Наум Аронсон ва санъацҳунос Лазар Аронсоннинг укаси бўлган[6][7].
Манбалар
- ↑ „Умер филолог Георгий Кнабе“. Лента.ру (2011-йил 1-декабр). 2012-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 1-декабр.
- ↑ Очерки истории российских фирм. СПб., 2007, с. 281.
- ↑ Вся Москва. Адресная и справочная книга. – М., 1927, с. 550.
- ↑ „РГАЭ онлине“. 2020-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-декабр.
- ↑ „Могила Г. С. Кнабе“. 2017-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-июн.
- ↑ „Т. К. Николаевна «Аронсоны в Вятке»“. 2016-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 31-март.
- ↑ „Александр Рашковский «История жителей дома Павленкова в переписке Е. Д. Петряева»“. 2016-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 31-март.
Ҳаволалар
- Мақола РСУҲ веб-сайтидаги арвив нусхаси
- Мақола (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-04-29 санасида архивланган) Москва давлат университети фалсафа факултети веб-сайтидаги архив нусха
- Мақола[сайт ишламайди] БЕCМ -даги архив нусха
- Некролоқ (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-04-02 санасида архивланган) Вопросй Литературй журнали веб-сайтидаги архив нусха
- Доброхотов А. Л. Г. С. Кнабе „маданият энтелехияси“ ҳақида архив нусха // Иккинчи навигация: Алманак. Нашр. 8. Запороже, 2008. – С. 22-35.
- Мошняга П. А. Россия гуманитар тафаккурининг ёритгичлари (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-04-29 санасида архивланган) архив нусхада // Маданият журнали . – № 1(3). – 2011-йил.
- Мезҳуэв Б. В. Охирги Петербургер. Г. С. Кнабе вафот этди архив нусхаси // Россия журнали, 04.12.2011.