Георгий Аркадевич Мустафин (1938-йил 24-сентабр, Харбин яқинида, Хитой Республикаси — 2015-йил 25-июл, Тошкент, Ўзбекистон) — совет ва ўзбек театр актёри ва постоновкачи-режиссёри, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1979-йил).

Георгий Аркадевич Мустафин
Туғилган санаси 1938-йил 24-сентабр
Туғилган жойи Хитой Республикасининг Харбин шаҳри яқинида
Вафот санаси 2015-йил 25-июл (76 ёш)
Вафот жойи Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги  СССР →  Ўзбекистон
Касби Режиссёр
Театр Ўзбекистон ёшлар театри
Мукофотлари

Биографияси

Зиёли оилада туғилган, ота-онаси кўмир конларида ишлашга мажбур бўлган. 1953-йилда оилага Совет Иттифоқига қайтишга рухсат берилган.

Ўрта мактабни тугатгач, у қатағонга учраган актёрлар орасидан тузилган Красноярск ўлкасининг Канск драма театрига келади ва у беш йил давомида саҳнада ўйнади. Кейин Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1968-йилдан — Тошкент рус ёшлар театрида (Ўзбекистон ёшлар театри) ишлаган.

Режиссёр сифатида етмишдан ортиқ спектаклларни саҳналаштирган. Улар орасида: „Олдинга қаровчи“, „Малаховни тўхтатинг“, „РВС“, „Таъқиб“, „Барабанчи“, „Калиф-Лайлак“, „Қор маликаси“, „Қизил гул“, „Этик кийган мушук“, „Уч чўчқа болалари“, „Теремок“, „Фунтикнинг саргузаштлари“, „Золушка“, „Дюймача“ ва бошқалар. „Тунги эртак“ спектакли Полша драматургияси фестивалининг Диплом ва 1-мукофоти билан тақдирланган. Яна бир спектакл — „Тўрт эгизак“ Болгар драматургия фестивалида юқори баҳоланган.

Кўп йилларини кам таъминланган ўсмирлар билан ишлашга бағишлаган. Зангиота шаҳридаги ахлоқ тузатиш колониясида „Яланғоч подшоҳ“, „Ревизор“, „Фаҳрланаман“ спектаклларини қўйган.

Ўзбекистон Республикаси Болалар жамғармаси бошқаруви аъзоси, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларини интернатдан кейинги мослаштириш лойиҳаси раҳбари бўлган.

Мукофотлари ва унвонлари

Пушкин медали (2010-йил 24-декабр, Россия) — чет элда рус маданиятини сақлаш ва оммалаштиришга қўшган катта ҳиссаси учун[1].
Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1979-йил).
Ўзбекистон ССР халқ таълими аълочиси (1988-йил).
Чет элдаги ватандошлар ишлари бўйича ҳукумат комиссиясининг Фахрий дипломи (2009-йил)[2].

Эслатмалар

Манбалар