Georgiy Reviya
Георгий Ноевич Ревия (грузинча: გიორგი ნოეს ძე რევია; 1999-йил 3-апрел, Одинцово, Россия) — Мария Казакова билан муз устида рақс мусобақаларида қатнашувчи грузин фигурали учувчиси. Улар Грузия тарихидаги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалининг (2019) биринчи ғолиблари, фигурали учиш бўйича „Чалленгер“ сериясидаги Асиан Опен Тропҳй 2019 турнирининг бронза медали соҳибларидир.
| Георгий Ревия | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Георгий Ноевич |
| Давлат |
|
| Олдин вакил бўлган |
|
| Бўйи | 184 |
| Шахсий рекордлари | |
| Умумий натижа | 176,18 |
| Қисқа дастур | 69,98 |
| Эркин дастур | 106.95 |
2019-йил 12-декабр ҳолатига кўра, Казакова ва Ревия жуфтлиги Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ) рейтингида 21-ўринни эгаллаган[1].
Фаолияти
Георгий 2003-йилда тўрт ёшида конкида учишни ўргана бошлаган[2]. 2016-йилгача у Ксения Конкина[3] билан жуфтликда Россия терма жамоасида чиқиш қилган. Кейинчалик Георгит Ева Хачатурян билан жуфтликда Грузия вакили сифатида мусобақаларда қатнаша бошлаган. Ева билан бирга 2017-йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, саккизинчи ўринни эгаллаган[4].
Хачатуриян ва Ревия жуфтлиги якунига етган ва Георгий шериксиз қолган. Бу вақтда Мария Казакова, ўша пайтда ҳам шериги йўқ эди, Георгийга шериклик қилиш таклифи билан ёзишга қарор қилган[5]. Ўшандан бери иккиси халқаро мусобақаларда Грузия шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
2017—2018-йилги мавсум давомида жуфтлик тўртта халқаро мусобақада иштирок этди: Таллинн Тропҳй 2017 (бешинчи ўрин), Санта Cлаус Cуп (бронза), Голден Спин оф Загреб (кумуш), Ментор Торун Cуп (олтин). 2018-йил март ойида улар ўсмирлар ўртасидаги биринчи қўшма жаҳон чемпионатида иштирок этиб, кучли ўнталикка киришди[6].
Казакова ва Ревия ўсмирлар ўртасидаги Гран-при турнирида дебют қилишди. Жуфтлик Острава[7] ва Ереванда бўлиб ўтган босқичларда иккита кумуш медали билан тақдирланди[8] ва шу тариқа ўзларининг биринчи Гран-при финали учун йўлланмани қўлга киритишди[2]. Бу жуфтлик финалда олтинчи ўринни эгаллади. Казакова/Ревия жуфтлиги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб, мавсумни якунладилар ва ўтган йилги ютуқларини уч поғонага яхшилаган ҳолда олтинчи ўринни эгаллашди[9].
2019-йил апрел ойида Мария ва Георгий янги мавсумда ҳам ўсмирлар, ҳам катталар тоифасида қатнашишларини эълон қилишди. Эркин рақс Санкт-Петербургда хореограф Елена Соколова гуруҳида саҳналаштирилган эди[5].
2019-йил декабр ойида Казакова/Ревия жуфтлиги 2019-йилда Туринда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида иштирок этиш учун ўсмирлар тоифасига қайтишди. Жуфтлик ритм рақси бўйича ғолиб чиқиб, америкалик Нгуен ва Колесник жуфтлигини атиги 0,04 балл билан мағлуб этди[10]. Эртаси куни Мария ва Георгий америкалик жуфтликни 0,16 балл билан енгиб, олтин медални қўлга киритди ва шу тариқа ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида ғолиб чиққан биринчи грузиялик жуфтликка айланишди[11].
Натижалари
Грузия вакили сифатида Мария Казакова билан
| Мусобақа | 17/18 | 18/19 | 19/20 | |
|---|---|---|---|---|
| Халқаро[12] | ||||
| Европа чемпионати | 14 | |||
| Осиё очиқ | 3 | |||
| Волво очиқ кубоги | 2 | |||
| Халқаро: ўсмирлар | ||||
| Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 9 | 6 | 2 | |
| Ёшлар ўртасидаги Гран-при финали | 6 | 1 | ||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Арманистон | 2 | |||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Хорватия | 1 | |||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Чехия | 2 | |||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Латвия | 2 | |||
| Голден Спин | 2 | |||
| МННТ Cуп | 1 | |||
| НРW Тропҳй | 1 | |||
| Санта Cлаус Cуп | 3 | |||
| Таллин Тропҳй | 5 | |||
| Волво Опен Cуп | 1 | |||
Грузия вакили сифатида Ева Хачатурян билан
| Халқаро: ўсмирлар[4] | |||
|---|---|---|---|
| Мусобақа | 16/17 | ||
| Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 18 | ||
| Санта Cлаус Cуп | 6 | ||
Россия вакили сифатида Ксения Конкина билан
| Халқаро: ўсмирлар[3] | |||
|---|---|---|---|
| Мусобақа | 15/16 | ||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, АҚСҲ | 4 | ||
| Лаке Плаcид ИДИ | 3 | ||
| Таллин Тропҳй | 2 | ||
Манбалар
- ↑ „ИСУ Wорлд Стандингс фор Фигуре Скатинг анд Иcе Данcе“ (инглизча). ИСУ (17 июня 2011). 2012-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-июн.
- ↑ 2,0 2,1 „Мариа КАЗАКОВА анд Георгй РЕВИЙА: 2019/2020“. ИСУ Ресулц. 2019-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 3,0 3,1 „Ксениа КОНКИНА анд Георгй РЕВИЙА: 2015/2016“. ИСУ Ресулц. 2019-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 4,0 4,1 „Эва КҲАCҲАТУРИАН анд Георгй РЕВИЙА: 2016/2017“. ИСУ Ресулц. 2019-йил 28-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 5,0 5,1 „Мария Казакова и Георгий Ревия: «Мы хотим продвинуть грузинское фигурное катание вперед»“. 2019-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-декабр 2019-йил.
- ↑ „Мариа КАЗАКОВА / Георгй РЕВИЙА: 2017/2018“. Интернатионал Скатинг Унион. 2018-йил 29-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ИСУ ЖГП Cзеч Скате 2018“. 2018-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-декабр 2019-йил.
- ↑ „ИСУ ЖГП Армениан Cуп 2018“. 2018-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-декабр 2019-йил.
- ↑ „Cанада’с Лажоиэ анд Лагҳа таке иcе данcе титле ат Жуниор Wорлдс“. 2019-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-декабр 2019-йил.
- ↑ Слатер, Паула „Георгиа'с Казакова анд Ревия таке леад ин Жуниор Иcе Данcе ин Торино“. Голден Скате (6-декабр 2019-йил). 2019-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-декабр 2019-йил.
- ↑ „Казакова анд Ревия cаптуре фирст Жуниор Гранд Прих голд фор Георгиа“. 2019-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-декабр 2019-йил.
- ↑ „Cомпетитион Ресулц: Мариа КАЗАКОВА / Георгй РЕВИЙА“. Интернатионал Скатинг Унион. 2018-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган.