Георгий Александрович Визел (1912.29.8, ҳозирги Қозоғистоннинг Балхаш шаҳри) — театр рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Москва бадиий институтини тугатган (1934). 1935-йилдан Тошкентда рус опера ва балет театрида ишлаган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида даре берган (1965—80). Муқимий театрида (1948—85), Ёш томошабинлар театрида (1985—91) бош рассом. В. "Евгений Онегин", "Алпомиш", "Муқимий", "Тоҳир ва Зуҳра", "Фарҳод ва Ширин", "Қирқ қиз", "Ўғирланган умр" каби спектаклларга декорация эскизлари ишлаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил