Георгий Забиров (1974-йил 1-июн; Чирчиқ,[1] Ўзбекистон) — ўзбек футболчиси, дарвозабон. Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасини энг кўп ўйин ўтказган посбонларидан бири (204 та ўйин).

Георгий Забиров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Георгий Забиров
Таваллуд санаси 1974-йил 1-июн (1974-06-01) (52 ёш)
Таваллуд жойи Sovet Ittifoqi Чирчиқ Ўзбекистон ССР
Бўйи 184 cм (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1991 Sovet Ittifoqi Чирчиқ 1 (0)
1992—1994 Oʻzbekiston МҲСК 28 (-39)
1995 Oʻzbekiston Чирчиқ 27 (-41)
1996—2004 Oʻzbekiston Нефтчи (Фарғона) 204 (-171)
2005 Oʻzbekiston Навбаҳор 18 (-20)
2006 Oʻzbekiston Андижон 2 (-9)
2006 Oʻzbekiston Навбаҳор 8 (-5)
Миллий терма жамоа
2000—2002 Oʻzbekiston Ўзбекистон 6 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Профессионал фаолиятини 1991-йилда Чирчиқ жамоаси таркибида бошлаган. 1992—1994-йилларда Тошкентнинг „МҲСК“ жамоаси сафида тўп сурганган. 1995-йилги мавсумда яна „Чирчиқ“ сафида ўйнаган. 1996-йилда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига ўтади. Георгий Забиров 2004-йилгача „Нефтчилар“ таркибида ўйнаган. Бу вақт ичида Забиров жамоа етакчиларидан бирига айланди ва 2000-йилда Ўзбекистон терма жамоасига 2000-йилги Осиё Кубогида иштирок этиш учун чақирилди. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида олтита ўйин ўтказган. Забиров „Нефтчи“ сафида 204 та ўйинда майдонга тушган. Забиров бу кўрсаткич билан фарғоналикларнинг энг яхши посбонларидан бири ҳисобланади. 2005—2006-йилларда Наманганнинг „Навбаҳор“ ва „Андижон“ жамоаларида тўп сурган. 2006-йилда Георгий Забиров профессионал фаолиятини якунлади.

Ютуқлари

  • Ўзбекистон чемпиони: 2001
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1996
  • Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 1996, 1997, 1998, 1999, 2000, 2002, 2003, 2004
  • Ўзбекистон кубоги финалчиси: 1997,1998, 2001, 2002

Манбалар

  1. ↑ „"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 45 ёшда!“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.

Ҳаволалар