Georgiy Zastavnikov
Георгий Иванович Заставников (1898.13.12—1970.13.2, Тошкент) - сирк артиста. Ўзбекистон халқ артисти (1964). 1907-йилдан укаси Владимир Иванович 3. (1900—1926) билан Туркистоннинг шаҳар ва қишлокларида қўш чигариқ, айланадиган темир шоти устида гимнастика томошалари кўрсатган. Комик акробатлар (Шах ва Мат), 1913-йилдан куплетчи машарабозлар, буффмашарабозлар сифатида шуҳрат қозонганлар. Ўргатилган ҳайвонлар билан бўлган томошаларида комедияли, сатирик ёки таклидий саҳналар кўрсатди. "4 Г" (антифашистик памфлет, Гитлер, Гебелс, Геринг, Гиммлер ҳақида) ва б. томошалари машҳур бўлган. 1918—22 йилларда Бухорода, кейинчалик В. Лазаренко билан Фарғонада томоша кўрсатган (1930). У 40 йил давомида ҳамма манежларда ит ўйнатиш томошаси билан чиққан. Ўзбек сирк жамоасида машарабозҳайвон ўргатувчи бўлиб ишлаган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |