Георгий Василевич Зиновев (1877, СанктПетербург — 1934, Москва) — Туркистонда совет режими ўрнатишда фаол қатнашган ҳарбий арбоб. 1918—1921-йилларда Туркистон армияси ва Туркистон ўқчи дивизияси, Фарғона армияси қўмондони ҳамда Туркистон фронти инқилобий ҳарбий кенгаши аъзоси сифатида истиклолчиларга қарши курашни уюштирди. Бухоро босқини (1920-йил август—сентабр)ни уюштиришда М. В. Фрунзенинг энг яқин ёрдамчиси бўлиб, қизил армия қўшинларига бевосита қўмондонлик қилди. 1920-йил октабрда бошчилигида 31000 кишилик қизил армия Фарғона водийсидаги истиқлолчиларга қарши ташланди. Истиқлолчилик ҳаракатининг раҳбарлари билан музокаралар пайтида бир гуруҳ қўрбошилар унинг буйруги билан қўлга олиниб, хиёнаткорона равишда отиб ташланди (1921). Кейинчалик Ўрта Осиё ҳарбий округи қўмондонининг ўринбосари ва бошқа лавозимларда ишлади.

Ад:. Ражабов Қ. К., Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар, Т., 2000; Туркестан в начале ХХ века: К истории истоков националной независимости, Т., 2000[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил