Геосиёсат, географик сиёсат (юнонча: γῆ гê – „ер, ҳудуд“ ва πολιτική политикḗ – „сиёсат“) – сиёсацҳуносликдаги назария. Геосиёсат атамаси муайян бир мамлакат ўрни, табиий бойликлари, иқлими ва бошқа географик омилларининг давлат ташқи сиёсатига (географик-сиёсий стратегияси ва ҳоказога) муайян таъсирини ифодалаш учун ишлатилади. Геосиёсат тушунчасини биринчи бор Р. Челлен (Швеция) илмий муомалага киритган. Геосиёсат назарияси ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Фриэдрич Ратзел (Германия), А. Мехен (АҚШ), Х. Маккиндер (Буюк Британия) томонидан ишлаб чиқилган, геосиёсат Киссинжер, З. Бжезинский (АҚШ) ва бошқалар томонидан ҳозирги дунёдаги сиёсий жараёнларга тадбиқан ривожлантирилган. Геосиёсатга оид илмий қарашларга давлатнинг географик жойлашуви (макони) билан унинг ички ва ташқи сиёсати ўртасидаги уйғунлик принсипи асос қилиб олинади. Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида маълум даражада геосиёсатнинг асосий тамойилларини ҳам ҳисобга олади.

Халқаро муносабатлар даражасида геосиёсат ташқи сиёсатни ўрганиш усули бўлиб, географик омиллар орқали халқаро сиёсий хатти-ҳаракатларни тушуниш, изоҳлаш ва башорат қилишни мақсад қилади. Бу омилларга минтақашунослик, иқлим, релеф, демография, табиий ресурслар ҳамда баҳоланаётган минтақага оид амалий фанлар киради[1].

Манбалар

  1. ↑ Эванс, Граҳам. Тҳе Пенгуин диcтионарй оф интернатионал релатионс, Неwнҳам, Жеффрей., Лондон: Пенгуин Боокс, 1998. ИСБН 0-14-051397-3. ОCЛC 41113670. 

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2018-йил.