Geosiyosiy kuch
Геосиёсий куч- давлатлар ёки ҳарбий-сиёсий блокларнинг ҳарбий, демографик, моддий, ҳудудий, ва ма'навий заҳираларининг умумлашган бирлиги. Геосиёсий куч, биринчи навбатда, мамлакатнинг ҳарбий кучи ва армиясининг сони, ядро ва бошқа оммавий қирғин қуролига эгалиги ҳамда уларнинг миқдори билан ўлчанади. Иккинчидан, давлатнинг иқтисодий кучи- ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқариш, инсон омили ривожининг индекс лари, аҳолисининг сони, унинг харид ва ишлаб чиқариш қобилияти кабилар билан ўлчанади. Айни чоғда давлат ҳудудининг катталиги, ҳарбий хавфсизлик масаласини ҳал этгани, энергетика хавфсизлиги, стратегик транзит имконларига ва жаҳонга чиқиш йўлакларига эгалиги ҳам давлатнинг кучини белгилайдиган омиллардандир. Давлатнинг кучи таснифида унинг денгиз қудрати ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатнинг табиий-географик ҳарактеристикаси, ҳарбий-денгиз ва савдо кемаларининг сони ва кучи, соҳил инфраструктурасининг аҳволи ва шу кабилар денгиз кучини ташкил этади. Бундан ташқари, ҳарбий технологиянинг ҳозирги даражаси денгиз кучини қуруқлик ва стратегик ҳарбий-ҳаво кучлари билан боғлиқ равишда ривожлантиришни талаб этади. Ҳозирги ракеталар, сув ости кемалари технологиялари, уларнинг жаҳоннинг исталган бир нуқтасидаги ҳарбий, сиёсий, иқтисодий нишонларга зарба бериш имкониятлари геосиёсий тушунчалар ва ё'налишларни тубдан ўзгартириб юборди. Давлатнинг инновация йўли билан ривожланиш салоҳияти ва ахборот заҳираларига эгалиги ҳам геосиёсий куч ўлчовларидан биридир.
Адабиётлар
Манбалар
×Али Хасанов=. Геосиёсат. Тошкент: Тамаддун, 2016 — 450-бет.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |