Geostrofik shamol
Геострофик шамол - (гео ... ва юн. стропҳе — бурилиш, айланиш) — ишқаланиш кучи бўлмаган, горизонтал босим градиент кучи С билан Ер айланишининг оғдирувчи кучи А мувозанатлашган шароитда ҳавонинг текис ва тўғри чизиқли горизонтал ҳаракати. Г. ш. параллел тўғри чизиқли изобаралар бўйлаб Шим. ярим шарда босим градиентидан ўнг томонга ва Жан. ярим шарда чап томонга тўғри бурчак остида оғиб йўналади. Г. ш. тезлиги горизонтал босим градиенти др га пропорсионал. Бир хил босим градиентларида у ҳаво зичлиги р га ва географик кенглик синусига тескари пропорсионал. Агар тезликни м/с ва босим градиенти гектопаскалда (ҳар 111,2 км да) ифодаланса: 4,8Ар Г. ш. — градиент шамолуптт хусусий ҳоли ҳисобланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |