Геотермал ресурслар - Ер қаъри иссиқлиги захираси. Гидрогеотермал (термал сувлар) ва петрогео-термал (350° ва ундан ортиқ даражагача қизиган қуруқ тоғ жинслари) ресурсларга бўлинади. Г. р.нинг саноати тараққий этган мамлакатлар ёқилғи-энергетика балансидаги улуши ўртача 5-10%. Гидротермал ресурслардан иссиклиқ манбаи сифатида (40° дан 100— 150° гача бўлгани) ва электр қуввати и.ч.да (150° дан 300° гачаси) фойдаланилади [Италия (Тоскана), АҚСҲ (Калифорния), Янги Зеландия, Япония (Хоккайдо о.), Мексика, Россия Федерацияси (Ғарбий Сибир, Шимолий Сахалин)да]. Ўзбекистонда Фарғонада артезиан илиқсув ҳавзалари бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил