Geotermik gradiyent
Геотермик градиент - ҳар 100 м га чуқурлашган сари Ер пўстидаги тоғ жинслари температурасининг кўтарилиб борадиган миқдори. Геотермик градиент турли жойда ер юзасининг шакли, тоғ жинсларининг иссиқлик ўтказувчанлиги, ер ости сувларининг айланиб юриши, вулкан ўчоқларига яқинлиги, Ер пўстида юз берадиган турли кимёвий реаксияларга кўра ўзгаради. Чуқурлашган сари температуранинг кўтарилиб бориш қонунияти Ер каъридан юзасига томон иссиқлик оқими мавжудлигини кўрсатади. Бу оқимнинг миқдори геотермик градиентнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти кўпайтмасига тенг . Кўпин-ча, геотермик градиент миқдори 0,5 дан 20° гача ўзгариб, уртача 3° га тенгдир. Аномал геотермик градиент (30-40°/км ва ундан ортиқ) миқдори Талас—Чатқол—Қурама ва Шарқий Қирғизистон майдонларига тааллуқли, паст геотермик градиент (20—25°/км) Фарғона, Норин аномал зоналари, Шим. ва Ўрта Тяншаннинг марказий қисмлари, Жан. Тяншаннинг баъзи бир қисмларига хос. Геотермик градиентнинг Уртача миқдори (27— ЗГ/км) Норин ботиғининг ғарбий қисмида кузатилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |