Gepatoz
Гепатоз (юн. ҳепар — жигар ва осис — касаллик) — бир қатор жигар касалликларининг умумий номи; яллиғланиш аломатлари озгина бўлгани ёки умуман бўлмагани ҳолда жигар паренхимасининг дистрофик ўзгариши билан ифодаланади. Ёғли, пигментли ва холестатик хиллари бор. Ёғли Г.да жигарни ёғ босади, бу — овқатланиш тарзи бузилганда, жигар тўқимасига заҳарли, айниқса спиртли моддалар таъсир этганда, шунингдек гипоксия ва эндокрин бузилишлар, хусусан кандли диабетда кузатилади. Пигмент алмашинуви бузилганда пигментли Г. рўй беради. Холестерин ва ўт кислотаси алмашинувининг бузилиши натижасида жигар ичида ўт туриб қолганда ёки айрим дори моддалари, мас, аминазин, гормоналкортикостероид препаратлар суиистеъмол қилинганда холестати к Г. пайдо бўлади. Даво ҳамда касалликнинг олдини олишда энг муҳими Г.га сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат. Г.нинг ҳамма хилларида овқатланиш тартиби, парҳезга риоя қилиш, агар касаллик бирор дори қабул қилинганида рўй берса, уни дарҳол тухтатиш керак.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |