Гераклий — Боспор подшолигиниит Азов денгизи бўйларида жойлашган шаҳри. Юнон географлари Страбон, Птолемей асарларида қайд этилган. Кўпчилик олимларнинг фикрича, Г.нинг қолдиқлари Казантип бурнидаги (ҳоз. Қрим ярим оролнинг Мисово қишлоғи яқинида) шаҳар ҳаробаси ўрнида бўлган. Қазишмалар натижасида милоднинг дастлабки асрларига оид иморатлар қолдиқлари ва ёнғин қатлами очилган. Афтидан Г. тахминан 270 йилда готлар томонидан вайрон этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил