Gerbariy
Гербарий (лот. ҳерба — ўт, ўсимлик) — 1) маълум мақсадлар (флора, систематика, геоботаника, географияга оид тадқиқотлар олиб бориш ва б.) учун махсус усуллар асосида йиғиб қуритилган ўсимликлар коллексияси. Дунёда ўсимликларнинг 300000 дан зиёд тури сақланадиган 500 га яқин йирик гербарий бор. Бундай коллексияларнинг энг катталари Париж, Прага, Лондон (Линней гербарийси), Женева (Декамдол ва Буасе гербарийси), Вашингтон, Лондон, СанктПетербург , Москва, Тошкент, Томск, Киев каби шаҳарларда тўпланган. Тошкент (Ўзбекистон ФА Ботаника институти ва ботаника боги) да бир млн.дан зиёд ўсимлик нусхалари сақланади.
Умумий гербарий (муайян ҳудуд ўсимликлари коллексияси) ва махсус гербарий (овқатга ишлатиладиган, техник, доривор ва б. ўсимликлар коллексияси) бўлади. Йиғилган ўсимликлар тикиладиган ёки ёпиштириладиган қоғоз 42х30 см ҳажмда бўлиши лозим. Махсус қоғозларга тикилиб ёрлиқлари ёпиштирилган ўсимлик нусхалари дунё бўйича қабул қилинган ягона тизим (Энглер тизими) асосида гербарийлар учун махсус тайёрланган шкаф ёки қутиларда сақланади. 2) тайёр коллексиялар (гербарийлар) сақланадиган ва улар устида илмий ишлар олиб бориладиган махсус муассасалар. Гербарий асосан турли хил баргларга ишлов бериш орқали тайёрланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |