Герҳарт Ҳауптманн (1862.15.11, Оберзалсбрунн — 1946-йил, 6-июн, Агнетендорф) — немис ёзувчиси. Немис адабиётида натурализмнк бошловчилардан. Илк ижодида ижтимоий танқид, биология қонуниятларини мутлақлаштириш ("Кун чиқиш олдидан", 1889; "Роза Бернд", 1903; "Кун ботиш олдидан", 1932, драмалар) сезиларли даражада бўлса, кейинроқ рамзий ("Чўккан қўнғироқ", 1896, драма-эртак), тасаввуфга мойил бўлган. "Тўқимачилар" (1892) драмаси Силезия тўқимачилари қўзғолони ҳақида. "Қишки баллада" (1917), "Халоскор Белий" (1920), "Индиподи" (1920) драмалари, "Буюк Она орол" (1924), "Ёшлик даврим саргузаштлари" (1937) ва б. романлар муаллифи. Нобел мукофоти лауреата (1912)[1].

Герҳарт Ҳауптманн

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил