Geringiya
Герингия ( лат. Ҳерингиа сенилис ) — ғингпашшалар (Сйрпҳидаэ) оиласи туркумига мансуб Ҳерингиа. камёб пашшалар тури. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
| Герингия | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Бўғимоёқлилар |
| Синф: | Ҳашаротлар |
| Оила: | Сйрпҳидаэ |
| Уруғ: | Ҳерингиа |
| Турлари: | Герингия |
| Халқаро илмий номи | |
| Ҳерингиа сенилис Саcк, 1938 | |
Тарқалиши
Жанубий Европа, Кавказ, Қрим, Қозог'истон, О'збекистон. Россияда у Шимолий Кавказда ( Кабардино-Балкария ) ва Г'арбий Сибирда қайд этилган. Украина : Луганск вилоятидан [1] , Одесса вилоятидан ва Қримдан [2] топилгани маълум. Ўзбекистонда Оқсакота ( Чотқол тизмаси ), Ҳаёт ( Нуротов тизмаси) йўлларида қайд этилган. Денгиз сатҳидан 1300-1800 м баландликдаги тоғли кенг баргли ўрмонларда яшайди.
Тавсиф
Қоп-қорагини ғингпашшаларнинг бу тури (ташқи кўринишидан (Пипизелла)жинси вакилларига ўхшайди). Бош текис юзли (ўртасида пуфакчаси бўлмаган), 3-аъзоси бўлган мўйлови узун. Пешонаси юмалоқ-қавариқ. Оёқлари ингичка. Эркакнинг орқа пуфакчаси кўпинча узун таёқ шаклидаги ўсимтага ёки осилмачоққа ўхшаш пуфакчали қорин бўшлиғига эга. Қанотлари шаффоф. Урғочиларнинг пешонаси одатда ялтироқ бўлад.
Яшаш тарзи
Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши апрел-май ойларида; соябонгулдошлар (Апиаcеаэ) ва мураккабгулдошларда (Астераcеаэ) озиқ-ланади. Личинкалари қайрағочда (Улмус) учрайдиган ғаллали ўсимлик ширалари билан озиқланади ва ўша ерда қишлайди.
Сони
Ҳамма жойда қисқариб бормоқда, айрим йиллари мавсумда бир неча дона, кейинги йиллари эса локал популяцияларда ҳар 100 кв. метрда 1 донагача учратиш мумкин.
Чекловчи омиллар
Дарахт ва буталарни кесиб ташлаш, озуқа ўсимлигини йўқ қилиш, ҳаддан ташқари кўп пичан тайёрлаш, яйловдан чорвачилик учун меъёридан ортиқча фойдаланиш.
Муҳофаза чоралари
Нурота қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. Катта қайрағочлар кесилишини тақиқлаш лозим.
Манбалар
- ↑ Гогузоков Т. Х. 2003. Эколого-фаунистическая и зоогеографическая характеристика мух-журчалок (Диптера, Сйрпҳидаэ) Кабардино-Балкарии. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган) — Диссертация на соискание ученой степени кандидата биологических наук. — Нальчик, 2003. С.1-173.
- ↑ Зимина Л. В. 1993. Сирфиды и некоторые другие двукрылые. Карадагский государственный заповедник АН Украины. — Летопись природы, 6 (1989 г.). Редотдел Крымск. комитета по печати / Карадагский филиал ИнБЮМ им. А. О. Ковалевского АН Украины, Симферополь, 73-80. (с.75)
Адабиёт
- Красная книга Республики Узбекистан. — Т. ИИ — Животные. Ташкент: Чинор ЭНК, 2009.
- Виолович Н. А. «Сирфиды Сибири» (Диптера, Сйрпҳидаэ). Определитель. — Новосибирск, Наука, 1983. — 241 с. (с.68 — род Ҳерингиа)
Ҳаволалар
- Ҳерингиа сенилис эол.орг сайтида(ингл.) )
- Ҳерингиа сенилис Саcк, 1938 йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-05-28 санасида архивланган)