Герма (юн. ҳермес) — бош ҳайкали билан тугалланган тўрт қиррали устун. Дастлаб юнон мифологиясидаги савдо худоси ва йўловчилар ҳомийси Гермеснинг (номи шундан), кейинчалик бошқа худоларнинг, миллоддан аввалги В асрдан давлат арбоблари, файласуфлар ва бошқа файласуфларнинг портретлари тасвирланган. Қадимги даврда чегара белгилари, йўл кўрсаткичлари ва шу каби вазифаларни ўтаган. ХВИ асрдан безак ва боғ ҳайкаллари сифатида кенг тарқалган. Ўзбекистонда ҳам Германинг намуналари яратилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил