Germafroditizm

Гермафродитизм (юнонча: Ҳермапҳродитос — Гермафродит (Гермес ва Афродита ўғли; икки жинсли бола) — хунасалик, бир организмда эркаклик ва урғочилик жинсий органлари бўлиши. Чин (табиий) ва сохта (аномал) хиллари бор. Чин гермафродитизм ҳайвонлар орасида кенг тарқалган. Қориноёқли моллюскалар, ясси чувалчанглар, камтукли ҳалқали чувалчангларнинг деярли барча турлари, бир қанча бўшлиқичлилар, мўйловоёқли қисқичбақасимонлар, айрим балиқлар гермафродит бўлади.
Чин гермафродитизмда битта организмнинг ўзида икки хил (урғочилик ва эркаклик) жинсий ҳужайралар ҳосил бўлади. Бироқ кўпчилик турларда ўз ўзидан уруғланишга монелик қиладиган, яъни яқин инбридингга имкон бермайдиган механизмлар мавжуд (масалан, жинсий ҳужайраларнинг бир вақтда етилмаслиги, жинсий аппаратнинг тузилиши уруғ ҳужайрасининг ўша организм жинсий органига тушишга имкон бермаслиги).
Деярли барча хордали ҳайвонлар ва одамда фақат сохта гермафродитизм учрайди. Сохта гермафродитизмда муайян жинсий безлар (мояк ва тухумдон) ташқи ёки ички жинсий органларга мос келмайди. Сохта гермафродитизм ташқи ва ички бўлади. Эркаклардаги ташқи сохта гермафродитизмда уруг'дон бўлади-ю, лекин ташқи жинсий органи аёлларникига бир қадар ўхшаб кетади. Эркакларнинг ички сохта гермафродитизмида тухумдон, етилмаган простата бези ва уруғ пуфакчалари билан бирга бачадон найлари (уруғ йўллари) ҳам бўлади. Аёллар сохта гермафродитизм кам учрайди. Бунда тухумдон бўлади-ю, лекин ташқи жинсий орган ва иккиламчи жинсий белгилар қисман эркакларникига ўхшайди.
Сохта гермафродитизм билан туғилган болалар жинсини аниқлаш қийин. Бунинг учун замонавий ситогенетик усуллар ёрдамида одамнинг хромосомалари текширилади. Гермафродитизм жарроҳлик усуллари ва гормонал препаратлар билан даволанади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |