German Gelmgols
Герман Гелмголс (1821-1894 йй.).
Таржимаи ҳоли
Неокантчилик ҳаракатининг вужудга келишида алоҳида ўрин тутган буюк немис физиологи ва физиги Герман Гелмголс бўлди. Бироқ Гелмголснинг фалсафага қизиқиши катта эди. Табиацҳунос олим сифатида шуғулланган муаммолари унинг э’тиборини билиш назариясига қаратди. Бу ҳиссиётнинг физиологик соҳасидаги тажрибавий тадқиқотлар, геометрик аксиомаларнинг табиати масаласи ва ноэвклид геометрия физиканинг асослари масаласи эди.
Фалсафий қарашлари
Кантнинг танқидий фалсафасини у физиологик талқин қилди. Ана шу тадқиқотларда Гелмголс бизнинг тушунчаларимизнинг обектларга қанчалик мос тушиши масаласига э’тиборини қаратди. Лекин Гелмголснинг қарашларида қарама-қаршиликлар мавжуд эди. У бир томондан, фикрнинг «априор қонуни»ни тан олади ва, иккинчи томондан, макон ва замоннинг «транссендент реаллиги»ни тан олади. Бизнинг ҳиссиётимиз мазмуни ташқи предметларнинг та’сирига боғлиқ, бошқа томондан, бу та’сир фақат «белгилар» ёки «тимсоллар»дир. Бир вақтнинг ўзида у ҳам агностицизмни, ҳам материализмни ривожлантирди. Агностик сифатида у ҳиссиётни ташқи ҳодисаларнинг белгиси сифатида қарайди ва шу орқали нафақат ўхшашликни, балки нарсалар билан бир хиллигини ҳам инкор қилади, Ва шу ернинг ўзида материалист сифатида у тушунчалар ташқи предметларнинг бизнинг асаб тизимимизга та’сири натижасида вужудга келади, дейди.Шундай қилиб, Гелмголс ғояни борлиқдан, онгни табиатдан ажратиб қўяди, ғоя ва у акс эттираётган обект икки ҳар хил дунёга тегишли, дейди. Кантга ўхшаб «ҳодисалар» билан «нарса ўзида»ни бир-биридан ажратиб қо'яди. Ана шу қарашни Гелмголс 1878-йилда ўзининг «Идрок фактлари» номли рнашҳур ма’рузасида асослайди. Гелмголс та’кидлашича, бизнинг ҳиссиётимиз ташқи та’сирнинг хусусиятлари ҳақида хабар беради. Ҳиссиёт эса белги ҳисобланади, лекин тасвир эмас. Тасвирдан ма’лум ма’нода предмет билан ўхшашлик талаб қилинади. Белгидан эса предмет билан бундай ўхшашлик талаб қилинмайди. Шундай қилиб, Гелмголс предмет билан уни ҳис қилувчи субект тасаввурининг ўхшашлиги ҳақида гносеологик масалани ўртага ташлади ва уни салбий ҳал қилди. Унинг бундай қарашининг моҳияти шундаки, ҳар бир предметнинг ўзгариши ҳиссиётда ҳам ўзгаришга олиб келади. Шундай қилиб, Гелмголс Кантнинг танқидий фалсафасини айрим томонларини ривожлантирди. Билиш назариясида эса тадқиқот, тажриба о'тказиш масаласида ва математик аксиомаларнинг табиати ҳақидаги масалалар бўйича о' зининг мустақил қарашларига эга эди.
Адабиётлар
Г'арб фалсафаси тарихи. Тошкент 2018
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |