German tillari


Герман тиллари — ҳинд-европа тиллари оиласига мансуб тиллар гуруҳи. Ғарбий Европадаги Буюк Британия, Германия, Австрия, Нидерландия, Белгия, Швейсария, Люксембург, Швестия, Дания, Норвегия, Исландия мамлакатларида, Шим. Америкада (АҚСҲ, Канада), ЖАР, Австралия, Янги Зеландия ва Осиёда (Ҳиндистон, Покистон ва б.) кенг тарқалган. Г. т.да 550 млн.га яқин киши сўзлашади (1990-йиллар ўрталари). Г. т. 3 кичик гуруҳга бўлинади: шим. (швед, дан, норвег, исланд, фарер тиллари); ғарбий (инглиз, немис, нидерланд, Люксембург, африкаанс, фриз, идиш) ва шарқий (гот, бургунд, вандал, гепид, герул каби „ўлик тиллар“). Миллий Г. т. қабила шеваларидан ташкил топган. Герман қабилалари дастлаб Скандинавия я. о. жанубида., Ютландия я. о. ва Шлезвиг-Голштейн ҳудудида жойлашади. Қад. герман шевалари шим. ва жан. гурухларга бўлинган. Мил. ав. ИИ—И асрларда герман қабилаларининг бир қисми Скандинавиядан Болтиқ бўйидаги ҳудудларга кўчиб, шарқий герман гуруҳини ташкил этган. Шарқий Скандинавия шевалари асосида кейинчалик швед ва дан тиллари, Ғарбий Скандинавия шевалари асосида эса норвег тили вужудга келди. ХИХ—ХХ асрларда Исландия ва Фарер о.ларига Норвегиядан кўчманчилар келишлари натижасида норвег тили ва фарер тили юзага келди. Ҳинд-европа тилларининг кейинчалик юзага келган вакили — идиш тили Х—ХИВ асрларда юқори немис шеваларининг семит ва кейинчалик славян тилларита хос айрим унсурлардан ташкил топади. Африкаанс тили эса нидерланд шеваларининг инглиз, немис, франсуз тиллари ҳамда баъзи африка, малай-португал тиллари билан қўшилиши натижасида пайдо бўлди.
Г.т.нинг тарихий ривожланиши шартли равишда 3 даврга бўлинади: 1) қад. (ёзув пайдо бўлгандан то ХИ асргача); 2) ўрта (ХИИ—ХВ аср; ёзувнинг ривожланиши ва бу тилларнинг кенг ижтимоий қўлланиши); 3) янги (ХВИ асрдан ҳозиргигача; миллий тилларнинг ташкил топиши ва такомиллашуви).
Герман миллий-адабий тиллари ХВИ асрда Скандинавия мамлакатларида, 16— ХВИИ асрда Англияда ва ХВИИИ асрда Германияда шаклланган. Ҳоз. Норвегияда адабий тилнинг 2 шакли мавжуд: риксмол (1929-йилдан букмол) ва лансмол (1929-йилдан нюнор). Инглиз тилининг Англиядан ташқарида тарқалиши унинг АКСҲ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, ЖАР вариантларини келтириб чикарди. Немис тили ўзининг Австрия вариантига, Швейсарияда яна икки варианти — швейсар шеваси ва адабий тилига эга. 1984-йилда Люксембург тили миллий тил мавқеига эга бўлди.
Г. т. бошқа ҳинд-европа тилларидан қуйидагича фарқланади: кучли динамик урғу биринчи (ўзак) бўғинда бўлади; урғусиз бўғинлар редуксияга учрайди; унлилар ассимилятив ўзгаради; аблуат ҳодисаси морфологик хусусият касб этади; сифатлар кучли ва кучсиз турланади ва ҳоказо.
Г. т. грамматик хусусияти аналитизми турли даражада бўлиши, келишикларнинг сони ва турланиши турлича эканлиги, феъллардаги турли аломатлар билан белгиланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |