Germaniya gerbi
Федерал герб (олмонча: дас Бундесwаппен) Германия Федератив Республикасининг гербида —олтин қалқонда ўнг томонга қараб турган қора, очиқ қанотли, патларининг учи пастга қаратилган бургут тасвирланган. Унинг тумшуғи, тили, панжалари ва тирноғи қизил рангда.[1].
| Германия герби | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Германия |
| Қабул қилинди | 20-январ, 1950-йил |
| Дизайн | олтин қалқонда ўнг томонга қараб турган қора, очиқ қанотли, патларининг учи пастга қаратилган бургут тасвирланган. Унинг тумшуғи, тили, панжалари ва тирноғи қизил рангда. |
Федерал герб ва Германия федерал бургутининг ташкил этилиши 1950-йил 20- январда ташкил этилиши бўлиб ўтди, аммо у фақат тавсифни ўз ичига олди ҳолос. Гербнинг расми 1952-йил 4-юлда[2] қабул қилинди у 1928- йилдаги Германия герби нақшини тўлиқ такрорлайди.
Бургут қалқонсиз тасвирланиши ҳам мумкин, унда у федерал бургут деб аталади (олмонча: дер Бундесадлер ) ва бир нечта бошқа тасаввурларга эга.
Шунингдек, „федерал қалқон“ номи остидаги ўзгача дизайнга эга гербда(олмонча: Бундессчилд ) бургут бироз бошқача шаклга эга. Гербнинг ушбу версияси фақат федерал ҳокимият томонидан (шу жумладан байроқларда) фойдаланиш учун тақдим этилади, уни бошқа мақсадларда ишлатиш тақиқланади.

Гербнинг тарихи

Германия Федератив Республикасининг гербида бургут тасвирланган. Бу қуш одамлар томонидан қадим замонлардан буён жасорат, ҳаётийлик ва қуёшнинг рамзи бўлганлиги сабаб улуғланди.
Манес кодекси қора Бургутли олтин қалқонни қизил тумшуғи ва панжалари билан Муқаддас Рим императори Генрих ИВнинг герби сифатида олиб боради (худди шу қалқон ҳозирги кунгача империянинг собиқ пойтахти Ахен гербидир). ХВ асрдан бошлаб икки бошли бургут Муқаддас Рим императорининг рамзи бўлиб, иккала бошнинг тепасида битта тож бор. Кейинчалик, ХИХ асрда икки бошли бургут Австрия-Венгрия ҳокимиятининг рамзи бўлди, Германия парламенти (1848-йил) (немисолмонча: Паулскирченпарламент ) даврида эса герман рейхининг герби бўлди. Кўплаб шоҳликлар, герсоглар ва округларнинг қўлларида бургутдан ташқари бошқа рамзлар ҳам ишлатилган: калитлар, қал’алар, айиқлар, шерлар, тожлар ва бошқалар. Бургут давлат рамзи сифатида ўз тарихини Бирлашган Германия рейх даврида (1871-1918) ва Веймар Республикаси давридан (1918-1933) буён давом эттиради. Нацистлар, шунингдек, бургутнинг тирноқлардаги эман новдали тасвирини ўз кучининг давлат рамзи сифатида ишлатган.
Каисер Германия гербидаги бургут тож кийган эди. Республика даврида монархиянинг рамзи бўлган тож немис гербидан абадий ғойиб бўлди. Урушдан кейинги Германия бургутнинг тасвирини Веймар Республикасининг давлат рамзи сифатида қабул қилди.
Ҳозирги Гербнинг эскизини рассом Тобиас Шваб 1926-йилда яратган. Ҳозирги немис бургути қисқа қуйруқга эга ва патлари аниқ ва батафсил чизилган эмас. Мамлакатнинг эмблемаси сифатида бургут Германия Федерал президенти Теодор Ҳоисес томонидан 20-январ 1950- йил киритилган. Гербнинг матни Веймар Республикасининг герби тавсифидан деярли ўзгартирилмаган, фақат „рейх“ сўзи „Бунд“сўзи билан алмаштирилган.
Бургутни эскизлари Давлат муҳрлари, байроқлар, тангалар ва почта маркаларида тасвирлаш учун Веймар Республикаси даврида ишлатилган.
Германия Иттифоқининг герби 1816-1866
1866-1871 Шимолий Германия Иттифоқининг герби
Германия давлатининг герби 1871-1888
Германия империясининг герби (Германия давлати) 1919-1935

1919-йил11-ноябр империа (давлат) герби ва империа (давлат) бургутига нисбатан буйруқ:
Империя (давлат) герби
|
Империа (давлат) бургути
|
1935—1945-йилларда энг юқори давлат белгиси
1933-йилда Рейхканслер Адолф Гитлер томонидан герб намунасини тайёрлаш тайинланганидан сўнг, 1919- йилги намуна,1935-йил 5-ноябрда давлатнинг энг юқори белгиси тўғрисидаги Низом ўрнатилгунга қадар фойдаланишда давом этилди:
Германия Федератив Республикасининг Герби
Федерал герб
Федерал бургут
Германия Демократик Республикасининг Герби (Эмблемаси)
Манбалар
|






