Гермес —юнон мифологиясида дастлаб чорвадор ва чўпонлар худоси, пода ва яйловлар ҳомийси. Зевс ва Майянинг ўғли. Кейинчалик йўл, йўловчилар,савдогарлар ва савдо ҳомийси, ўлчовлар, сонлар ва лира (мусиқа асбоби) ихтирочиси сифатида сиғинилган. Г. олимп худоларининг хабарчиси, марҳумларнинг жонини аид (ер ости салтанати, дўзах)га ўтказувчи ҳисобланган. Кўпинча патли шиппак кийиб олган йигитча кўринишида тасвирланган. Қад. Рим мифологиясидаги Меркурийга тўғри келади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил