Gernsi
Гернси (Сарния; инглизча: Баилиwиcк оф Гуэрнсей, франсузча: Баиллиаге де Гуэрнесей, нормандча: Bailliage dé Guernési) — Буюк Британиянинг қироллик ери (бейливик), аммо Британиянинг қисми эмас. У Ла-Манш соҳилидаги худди шу номдаги оролни (норманд оролларидан бири), шунингдек, бошқа бир қатор кичик оролларни ўз ичига олади.
Бошқарув шакли
Давлат раҳбари — Британия монархи. Ҳукумат раҳбари бейлиф ҳисобланади ва монарх томонидан тайинланади. Монарх губернаторни ҳам тайинланайди.
Британия тахтининг мулки, аммо Буюк Британиянинг таркибий қисми эмас. Гернси таркибига Олдерни, Сарк, Ҳерм, Жету, Бреку, лиҳу, Бурҳу, Каскец, Ортак, Кревишон, Уме ва кўплаб бошқа ороллар киради. У ЕИга аъзо бўлмаса-да, Аммо ЕИ божхона ҳудудининг бир қисмидир.
Қонунчилик ҳокимиятини бир палатали Табақалар Ассамблеяси амалга оширади. У 45 нафар депутатдан таркиб топади. Сиёсий партиялари йўқ, шу сабабли барча депутатлар мустақилдир.
Бўлиниши ва аҳолиси
Гернси 11 та маъмурий бирлик ва 2 та оролдан иборат. Инглиз, франсуз тили ва гернси диалектида сўзлашилади.
Жойлашуви ва табиати
Ла-Манш бўғозидаги Норманд оролларида жойлашган.
Тарихи
933-йили Норманд герцоглиги бир қисмига айланди. 1066-йили Англия қироли Вилгелм И Нормандия герцоги бўлди. Шундан буён Британия уни ўз таъсирида сақлаб келади.
1337—1453-йилларда Англия ва Франсия ўртасидаги Юз йиллик уруш даврида ороллар кўп бора ҳар икки томон ҳужумларига дучор бўлди. Англия учун стратегик муҳим жойда экани боис орол аҳолисига қатор имтиёзлар тақдим этди.
Иқтисодиёти
Боғдорчилик, гулчилик, узумчилик, картошка, томат, гулкарам етиштириш, балиқчилик яхши ривожланган. Қорамол ва қўйчилик билан шуғулланилади. “Солиқлар жаннати” мақоми орол аҳолисига сезиларли даромад келтирмоқда. 1960-йиллардан буён оролда кўплаб офшор компаниялар рўйхатдан ўтказилади ва сайёҳлик ривожланган.
Эътиборга молик маълумотлар
1993-йили оролнинг ҳарбий-тарихий аҳамиятини ҳимоя қилиш бўйича махсус дастур ишга туширилди. Гернси қирғоғида қадимий қалъалар, қасрлар, ҳимоя қирғоқлари, кузатув минораларини учратиш мумкин. Жўғрофий муҳим жойлашувга эга орол бой ҳарбий қаҳрамонлик ўтмишига эга
Адабиётлар
- Лазиз Раҳматов. «Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача». Тошкент, 2019-йил