Gero va Leandr

Геро ва Леандр (қадимги юнонча: Ἡρώ қадимги юнонча: Ἡρώ ва Λέανδρος) — қадимги афсонавий қаҳрамонлар бўлиб, улар абадий афсонага айланган.
Афсона сюжети
Леандер — Троададаги Абидослик ёш йигит бўлиб, у Геллеспонтнинг нариги қирғоқи тарафида жойлашган Сестеда[1] истиқомат қилувчи, Афродитанинг жориясига кўнгил қўйган эди.

Ҳар кеча Геро минорада олов ёқиб, Леандер бўғозни сузиб ўтиб, унинг ёнига келишини кутади, Геро ҳам айнан ўша оловни маёқ сифатида билиб, у томон ҳаракатланади. Аммо бир куни олов ўчиб қолади ва Леандер охиригача сузиб боролмай қолади. Шунда тонгда, унинг ўлик танаси Геронинг оёқларига сузиб келади. Уни кўрган Геро умидсизликка тушиб, минорадан ўзини денгизга ташлайди. Геронинг минорасини кейинчалик Сестада[2][3] кўрсатилган.
Адабий қайта ишланма
Геро ва Леандер ҳақидаги афсона, қадимги шеъриятдаги каби (Овидий[4], Мусей Грамматика юнонча шеъри (тахминан мил.ав. ВИ аср) „Геро ва Леандер“) замонавий давр адабиётида (Фридрих Шиллер, Франц Грилпарцер) ҳам бир неча бор адабий қайта ишланишга дучор бўлган. Кристофер Марло афсонанинг эротик шеърини яратган ва у инглиз Уйғониш даври шеъриятининг дурдоналаридан бирига айланган.
Рус адабиётида ҳам қуйидаги ёзувчилар томонидан афсона сюжетга мурожаат қилинган: А.А.Фет („Геро ва Леандер“ шеъри, 1847), А.И.Куприн („Геро, Леандер ва чўпон“ қиссаси, 1929), Иосиф Бродский („Тугалланмаган“ шеъри, 1970).
Милорад Павичнинг романларидан бири „Шамолнинг ички томони деб номланиб, у Геро ва Леандер ҳақида бўлган“. Унда қаҳрамон йигит ва қизнинг ўртасидаги фазодаги масофа — вақт масофасига алмаштирилган.
Тасвирий санъатда ҳикоя қилиш
ХИХ асрнинг ИИ ярмидаги британиялик рассом Фредерик Лейтон ўзининг севгилиси, натурмодчи ва драматик актриса Дороти Динни „Геронинг сўнгги соатлари“ суратида тасвирлаган (инглизча: «Тҳе Ласт Wатч оф Ҳеро», 1880)..Суратда, қаҳрамон қиз ўз севгилисини интиқлик билан кутаётгани тасвирланган.
Яна қаранг
Манбалар
Адабиётлар
- Геро, в мифологии // Энсиклопедический словар Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1893. — Т. ВИИИа. — С. 543.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |