Героламо Cардано (лотинчада: Ҳиэронймус Cарданус, италиянчада: Гироламо Cардано, Павияда 24-сентябр 1501-йил туғилган, 21-сентябр 1576-йил Римда вафот этган) – италян математиги, инженер, файласуф, шифокор, астролог. У алгебра, эҳтимоллар назарияси ва механика бўйича муҳим асарлар чоп этган ва бу асарлар илм-фан ривожига катта таъсир кўрсатган.

Героламо Cардано
Таваллуди 24-сентябр 1501-йил
Вафоти 21-сентябр 1576-йил
Рим
Фуқаролиги Милан герцоглиги
Таълими Падуа универитети
Касби Файласуф, математик, мунажжим, ихтирочи, муҳандис, шифокор, астролог.
Дини католик

Биография

Гироламо Cардано турмушсиз туғилган Фазио Кардано исмли ҳуқуқшуноснинг ўғли бўлган. Гироламо Cарданонинг отаси 1524-йилда вафотидан олдин, унинг онаси Клара Мичерига уйлангач фарзандини қонуний деб тан олган. Етти ёшидан бошлаб, у отасининг хизматкори сифатида, унинг ҳужжатлари ва китобларини олиб юрган[1].

Вақт ўтиши билан Фазио боладаги зеҳни ўткирлиги ва билим олишга бўлган иштиёқини сезиб, унга ўқиш, ёзиш ва арифметика фанларини ўргатди.

1520-йилда Cардано Павиядаги университетга тиббиёт факултетига ўқишга кирди. Бироқ кейин, 1524-йилда университет ёпилгани сабабли ўз ўқишини Падуа университетида тамомлади. 1526-йилда у докторлик дипломини олган ва дастлаб фақат тиббиёт билан шуғулланган. 1534-йилда Миланда математика профессори бўлган ва 1539-йилда Милан шифокорлар коллегиясига қабул қилинган. 1562-йилда Болоняда тиббиётдан дарс бера бошлаган. Шунингдек, у астрологик алманахлар ва буржларни талқин қилиш орқали пул топган. Исонинг зодиакини талқин қилгани учун 1570-йилда бид’атда айбланиб, бир неча ой қамоқда ўтирган.

1531-йилда Cардано 15 ёшли Лучия Бондаренига уйланади. Хотини 1546-йилда вафот этади ва Cардано икки ўғил ва бир қизни ўзи тарбия қилишни бошлади. Кейинчалик Cарданонинг катта ўғли хотинини ўлдиргани учун қатл этилган, кичик ўғли эса қиморбоз бўлиб, отасидан пул ўғирлаб, Болонядан ҳайдалган.

Афсонага кўра, Cардано ўз ўлим кунини аниқ билган ва кейинчалик бу башоратни амалга ошириш учун ўз жонига қасд қилган.

Илмий ва муҳандислик фаолияти

Алгебра

Cардано ҳаёти давомида тиббиётдан ташқари кўплаб бошқа фан соҳаларида ҳам катта из қолдирган.

Cардано алгебра ривожланишига катта ҳисса қўшган. У Европада биринчи бўлиб тенгламаларнинг манфий илдизларидан фойдаланган. Унинг номи билан аталган „Кардано формуласи“ кубик тенгламанинг қуйидаги кўринишдаги илдизларини топиш учун қўлланади: х³ + ах + б = 0.

Аслида, Кардано уч хил кубик тенгламаларни фойдаланишга киргизган: х³ + б = ах, х³ = ах + б, х³ + ах = б, бу ерда а ва б ижобий сонлар;

Бу тенгламалар турлича деб ҳисобланган, чунки Cардано даврида манфий коэффициентлар деярли ишлатилмаган. Ўзининг „Буюк санъат“ („Арс Магна“) трактатида у бу формулани Николо Тарталядан ўрганганини тан олган.

Сардано кубик тенгламада учта ҳақиқий илдизга эга бўлиши мумкинлигини аниқлаган, уларнинг йиғиндиси ҳар доим х² коэффициенти қарама-қарши ишора билан тенг деган фикрни олға сурган.

Автобиография

Cардано томонидан ҳаётининг сўнгги йилларида ёзилган „Ўзимнинг ҳаётим ҳақида“ автобиографияси унинг „ўз номини абадийлаштириш“ йўлларидан бири бўлган. Бу асар ХВИ-аср ҳаёт тарзини тасаввур қилиш имконини берувчи батафсил тарихий ҳикояни ўз ичига олади.

Асарлари

Cарданонинг кўплаб асарларига қарамай (130 дан ортиқ ишлар), фан тарихида фақатгина унинг номи билан аталган формула сақланиб қолган. Бироқ, уни ҳам ўзи кашф этмаган. Cардано асарларининг тўлиқ тўплами (Опера омниа) 10 та кичик ёзув билан босилган жилдни ўз ичига олади.

Асарлар рўйхати:

  • Де мало реcентиорум медиcорум усу либеллус (1536-йилда Венеция нашр қилинган).
  • Праcтиcа аритҳметиcе (1539-йилда илк бр Миланда нашр қилинган).
  • Де Cонсолатионе (1542-йилда Венецияда нашр қилинган).
  • „Буюк санъат“ (Арс магна, 1545-йилда Нюрнбергда нашр қилинган).
  • Де имморталитате аниморум (1545-йилда Лионда нашр қилинган).
  • Опус новум де пропортионибус (Механика ҳақида асар).
  • Cонтрадиcентиум медиcорум (1545-йилда Венецияда нашр қилинган. Медицина ҳақидаги асар).
  • Эхаэретон матҳематиcорум (1663-йилда Лионда нашр қилинган. Математика ҳақидаги асар)
  • „Борлиқнинг нозик нуқталари“ (Де субтилитате рерум, 1550-йилда Нюрнбергда нашр қилинган).
  • Де либрис проприис (1544-йилда Нюрнбергда нашр қилинган).
  • „Нарсаларнинг хиллари ҳақида“ (Де рерум вариэтате, 1557-йилда Базелда нашр қилинган).
  • Де нумерорум проприэтатибус (1663-йилда Лионда нашр қилинган).
  • Де вита проприа (1663-йилда Лионда нашр қилинган. Автобиография).
  • Қимор ўйинлари ҳақида (Либер де лудо алеаэ, 1564-йилда Лионда нашр қилинган).
  • Де Мусиcа (1663-йилда Лионда нашр қилинган).

Манбалар

  1. ↑ Никифоровский В. А.. Из истории алгебры ХВИ—ХВИИ веков.. М.: Наука, 1979 — 42—88-бет. 

Адабиётлар

  • Бернатосян С. Г. Воровство и обман в науке. – СПб.: Эрудит, 1998. – С. 15—30. – 384 с. – ИСБН 5-7498-0005-9.
  • Бурбаки Н. Очерки по истории математики = Элеменц д’ҳистоире дес матҳематиқуэс / Перевод: Изабелла Башмакова. – М.: Издателство иностранной литератури, 1963. – 294 с. – (Элементи математики).
  • Гиндикин С. Г. Расскази о физиках и математиках. – изданиэ трете, расширенноэ. – М.: МЦНМО, 2001. – С. 8—42. – 448 с. – 5000 экз. – ИСБН 5-900916-83-9.
  • Гутер Р. С., Полунов Ю. Л. Джироламо Кардано. – М.: Знаниэ, 1980. – 192 с. – (Творси науки и техники). – 100 000 экз.
  • Никифоровский В. А. Из истории алгебри ХВИ—ХВИИ веков. – М.: Наука, 1979. – С. 42—88. – 208 с. – (История науки и техники). – 45 000 экз.
  • Кардано Д. О моэй жизни / Редактор и составител: Юрий Зареский. – М.: Висшая школа экономики, 2012. – 344 с. – (История от первого лица: Италянскоэ Возрождениэ). – 500 экз. – ИСБН 978-5-7598-0931-9.
  • История математики / Под редаксиэй А. П. Юшкевича, в трёх томах. – М.: Наука, 1970. – Т. И.
  • Кардан, Иэроним // Энсиклопедический словар Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). – СПб., 1895. – Т. ХИВа. – С. 481.