Геролд (нем. Ҳеролд, ўрта асрлардаги лот. ҳералдухааҲ) —ўрта асрларда Ғарбий Европадаги хабарчи (жарчи), қирол ва йирик мулкдорлар хонадонида маросимларни бошқарувчи, тантана, рицарлар кураши ва б. мутасаддиси (бошқарувчиси). Шарқ мамлакатларида, хусусан Ўрта Осиё хонликларида тахминан жарчи, эшик оғабоши мансабларига тўғри келади. Г., шунингдек герб ва шажаралар тузиш билан ҳам шуғулланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил