Геруллар, эруллар (лотинча Ҳерули, Эрули) —дастлаб Шимолий Европада яшаган герман кабиласи. ИИИ асрда Г. (данлар сиқуви натижасида) жан.га қараб силжишган. Ш ар қи й Г. готлар билан бирга Рим империяси ҳудудига бостириб киришда қатнашган, кейинчалик гуннлар томонидан бўйсундирилган. Гунн қабилалар бирлашмаси парчаланиб кетгач, тахминан 500 йилда Г. Дунайда ўз "подшоҳлик"ларини тузишган, улар ВИ аср бошида лангобардлар томонидан тор-мор қилинган. Ғарбий Г. (286 йил Галлияда қайд этилган) ВИ аср бошида франклар томонидан тобе этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил