Гес каскади — битта дарё ёки сув ҳавзасига поғонали тарзда қурилган ва умумий сув хўжалиги режими билан боғланган гидроэлектр стансиялар мажмуи. ГЕС к. дарёнинг энергетик ресурсларидан тўлароқ фойдаланишга, ГЕС қувватини оширишга, манёврчанлик шароитини яхшилашга имкон беради. ГЕС к. қурилиши катта дарёларда транспорт қаракатини ҳам яхшилайди. Мас, ВолгаКама (Россия) ва Днепр (Украина) ГЕС к. Каспий, Азов, Қора, Балтика ва Оқ денгизларида ягона транспорт тизимини бирлаштиради. Ҳозир Ўзбекистонда умумий қуввати 1,4 МВт бўлган Тошкент, Чирчиқ, Бўзсув, Самарқанд, Шахрихон ва б. ГЕС к. ишлаб турибди (2001) (яна қаранг Гидроэлектр стансия, Гидроэнергетика).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил