Гесс Герман Иванович [1802.26.7(7.8), Женева -1850.30.11(12.12), Петербург] —рус кимёгари, Петербург Фанлар академияси академик (1830). Петербург тоғ-кон институти профессор (1832—49). Г. кимёвий ҳодисаларни иссиқлик ҳақидаги таълимот нуқтаи назаридан текшириб, 1840-йилда термокимёнинг асосий қонуни —иссиқлар йиғиндисининг доимийлиги ҳақидаги қонунни кашф қилди (қаранг Гесс қонуни). 1842-йилда у тузлар эритмалари бир-бирига қўшилганда иссиқлик ажралиб чиқмаслиги ва ютилмаслигини (термонейтраллик қоидасини) кўрсатиб берди. Г. платинанинг катализаторлик хоссаларини водород билан кислороднинг ўзаро таъсир этиши мисолида батафсил ўрганди. Г. 4 янги минерал топди; мум, ёғоч смолалар, нефт пирогенез маҳсулотлари ва б. моддаларнинг кимёвий хоссаларини ўрганди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил