Gess qonuni
Гесс қонуни—кимёвий реаксия иссиқлик эффектлари йиғиндисининг доимийлиги ҳақидаги қонун, термокимёнинг асосий қонуни. Бу қонунга кўра, реаксиянинг иссиқлик эффекти реаксия учун олинган дастлабки моддалар ва реаксия маҳсулотларининг ҳолатига боғлиқ бўлиб, реаксиянинг оралиқ босқичларида ҳосил бўладиган моддалар ҳолатига боғлиқ эмас.
Г. қ. кимёвий реаксиянинг иссиқлик эффектини тажриба ўтказмасдан назарий йўл билан ҳисоблаб чиқаришга имкон беради. Мас, реаксия маҳсулотларининг ҳосил бўлиши иссиқлик эффектлари йиғиндисидан дастлабки моддаларнинг ҳосил бўлиш иссиқдик эффектлари йиғиндиси айирилади.
1840-йилда Гесс кашф қилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |