Гетеракидоз —паррандаларда Ҳетеракидаэ оиласига мансуб нематодалар қўзгатадиган сурункали инвазион касаллик. Товуқлар Г. (Ҳетеракис галлинарум) кўп учрайди. Нематодалар, асосан, паррандаларнинг кўричагида паразитлик қилиб тухум қўяди, тухуми ташқи муҳитга тезак билан чиқариб ташланади. Паррандалар эса инвазион даврига етган нематода личинкаларини сув ёки озуқа билан ютиб касалланади. Нематодалар парранда организмида 10—12 ой паразитлик қилади. Г. билан касалланган товуқнинг ҳазм фаолияти бузилади, ичи кетади, ориқлайди, тухум қилиши камаяди. Жўжалар ўсмайди, ҳатто, ўлади. Ташхис нажасни текшириш, кўричакда гелминтларни топиш орқали қўйилади.

Давоси: паррандаларга фенотиазин, фенотиазинга қўшиб нилверм берилади. Олдини олиш : жўжалар товуқлардан ажратиб боқилади, товуқхоналар тез-тез тозаланади, дегелминтизация ўтказилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил