Гетериялар, этериялар (юн. ҳетаиреиа — жамият) —1) Юнонистонда фуқароларнинг ҳукумат томонидан расман тан олинган ёхуд махфий (аксарият олигархик ҳарактердаги) сиёсий иттифоқлари; 2) Гресияда ХВИИИ асрнинг 2-ярми — ХИХ аср бошларида усмонли турклар ҳукмронлигига қарши курашни ўз олдига мақсад килиб олган махфий инқилобий жамиятлар. Шулардан 1814-йил Одессада барпо этилган "Филики этерия" умуммиллий жамият даражасига кўтарилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил