Geterofilliya
Гетерофиллия (гетеро... ва юн. пҳйллон — барг) — битта ўсимлиқда ёки унинг битта шохида ҳар хил шаклдаги барглар бўлиши. Г. айниқса сувда ўсувчи ўсимликларда яхши ривожланган бўлиб, сув ости барглари сувдан ташқарида жойлашган баргларидан кескин фарқ қилади. Сув ўсимликлари учун Г. мосланиш хусусиятига эга, чунки кучли қирқилган сув ости барглари сувда эриган углерод оксидни яхши ўзлаштиради. Г. қуруқпикда ўсувчи ўсимлик (тут, айрим эвкалипт)ларда ҳам учрайди. Г. барглар ёши ёки функсиясига боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, тутнинг анча эски барглари кенг овал ёки тухумсимон шаклда, ҳосил бермайдиган ёш новдаларидаги барглари эса кучли қирқилган бўлади. Тропик эпифит қирққулоқ платицериум дастлаб косасимон барглар ҳосил қилади. Бу барглар ичида қирққулоқнинг ҳаво илдизлари жойлашади. Кейинроқ ҳосил бўлган барглар узун бўлиб, ассимиляция функсиясини бажаради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |