Гетероген реактор - атом реакторит бир хили; унда ядро ёнилғиси (уран, плутоний) фаол (актив) зонанинг бошқа элементлари ва материалларидан алоҳида ўрнатилади. Ядро ёнилғиси билан сусайтиргич (фафит, сув, бериллий ва ҳоказо) яхлит системани ташкил қилмайди, сусайтиргичлар ядро ёнилғисига нисбатан турлича ўрнатилади. Масалан, атом электр ст-ясидаги уран-графитли Г. р.да уран таёқчалари графит блокларидаги иш каналларига ўрнатилади. Иссиқлик ажратадиган элементларни совитиш учун Г. р.да катта (140 атм) босимли сув, гелий, баъзи металлар (мас, натрий ва б.) ишлатилади. Булар ядро ёнилғисидан иссиқлик олиб, истеъмолчига етказади. Ёнилғи ядроларининг бўлиниш реаксиясини бошқариб туриш учун борли пўлат, бор ёки кадмий карбид қўлланади. Г. р. илмий тадқиқот ўтказиш, электр энергия ҳамда бойитилган уран (ёки плутоний) олиш учун ўрнатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил