Гетерокарпия (гетеро... ва юн. карпос — мсва) — ўсимликнинг битта турида шакл ва физиологик хусусиятлари билан ўзаро фарқ қиладиган ҳар хил мевалар бўлиши. Г. асосан ёпиқуруғли ўсимликларда бўлади. Типик Г. тирноқгуллар (календулалар)да кузатилади, бунда бир хил мевалар ҳайвонлар орқали, бошқалари шамол билан тарқалишга мослашади. Асосан чўлда ўсадиган бир йиллик ҳамда эфемер ўсимликлар Г. бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил