Geteropolibirikmalar
Гетерополибирикмалар — комплекс бирикмалар. Улар таркибига лигандлар сифатида молибденли, волфрамли, баъзан ванадийли, ниобийли ва б. анорганик изополикислоталарнинг анионлари, шунингдек гетерополикислоталар ва уларнинг гузлари киради. Гетерополикислоталарнинг гетерополианионларига [Эп+Ме12О40]"8-">-, [Эп+ Ме|2О42]<12—>-, [Э°+ Ме6О24]"2-")- ва б. мисол бўла олади. Бу ерда Ме — волфрам W ёки молибден Мо, Э — комплекс ҳосил қилувчи атом (гетероатом). Гетерополикислоталар ва уларнинг баъзи тузлари (рубидий, сезий, симоб, аммоний иони, оғир металлар ва органик асослардан ташқари) сувда ва таркибида кислород бўлган эритувчилар (спиртлар, кетонлар, оддий эфирлар) да яхши эрийди. Сувли эритмалардан кристаллогидратлар ҳолида ажралиб чиқади. Кислотали ва нейтрал муҳитларда нисбатан барқарор бўлиб, иш-қорий муҳитда парчаланади. Гетерополикислоталар сувли эритмалардан, мас, Ҳ3ПО4+12На2МоО4 + 12Ҳ2СО4 -> Ҳ3[ПМол2О40Ж+12На2СО4+12Ҳ2О реаксия асосида олиниши мумкин. Гетерополитузлар эса гетерополикислоталарни гидроксидлар ёки металларнинг карбонатлари билан нейтраллаш жараёнида ҳосил бўлади. Г. антибиотикларни ажратиб олишда, катализатор сифатида (мас, олефинларнинг оксидланишида) қўлланади. Г.нинг ҳосил бўлишидан аналитик кимёла маргимуш, қалай, сурмани очишда, рубидий, сезий, фосфор, молибден ва б.ни фотометрик усудда аниқлашда фойдаланилади. Баъзи Г. лок, бўёқ и.ч.да қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |