Geterotsiklik birikmalar
Гетероциклик бирикмалар (гетеро... ва юн. кйклос — ҳалқа) — молекуласида ҳалқа сақлайдиган ва бу ҳалқада углероддан ташқари бир ёки бир нечта бошқа элементларнинг атомлари (гетероатомлар)ни тутадиган органик моддалар. Ҳалқасида азот (Н), кислород (О), олтингугурт (С) тутадиган Г.б. катта аҳамиятга эга бўлиб, уларга нуклеин кислоталар, оқсиллар ва б. молекулалари тузилишида иштирок этадиган алкалоидлар, витаминлар, антибиотиклар ва табиий пигментлар киради. Халқаро номенклатурага асосан муҳим Г.б.нинг тривиал номлари сақланиб қолган, мас, пиррол (И), фуран (ИИ), тиофен (ИИИ). Ҳалқасида 3 тадан 10 тагача атом тутган моноциклик Г.б.нинг номлари улардаги гетероатомлар (Н — аза, О — окса, С — тиа, Р — фосфа ва ҳоказо)ни, аъзоларининг сонини, ҳалқаларнинг тўйинган ёки тўйинмаганлигини эътиборга олган ҳолда тузилади Мас, азиридин (ИВ), тиирен (В), тиет (ВИ), 1,3диоксолан (ВИИ), пергидропиримидин (ВИИИ). 5 ва 6 аъзоли тўйинмаган Г.б. ароматик хоссага эга бўлганлиги сабабли гетероароматик бирикмалар деб аталади. Улар (мас, тиофен, пиррол, пиридин)нинг кимёвий хоссалари бензол ва унинг ҳосилаларига ўхшашдир. Г.б.га кўпчина моддалар, мас, фуран гуруҳига фурфурол (пластмасса и.ч.да ишлатиладиган хом ашё), пиррол ҳосиласига ўсимликлар хлорофили ва қон гемини киради. Г.б. ўсимлик ва тирик организм ҳаёт фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Тиббиётда қўлланиладиган доридармонларнинг деярли ярми Г.б.дан иборат.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |