Гетерохроматин (гетеро... ва хроматин) — ҳужайра сикли давомида хроматиннит конденсирланган (зич тахланган) қисмлари. Г. митоздаврида эухроматинга нисбатан жадал бўялади ва ёруғлик микроскопида ҳатто интерфаза даврида ҳам кўринади. Г. генетик жиҳатдан инертлиги ва ўзида деярли генларни сақламаслиги тўғрисида тахминлар мавжуд. Г.ли қисмлар хромосома бўйлаб тарқалган бўлиб, одатда сентромерата яқин жойлашади. Г. ҳақиқий ва факултатив бўлади. Ҳақиқий Г. ҳужайраларнинг интерфаза даврида ҳам ўз ҳолатини сақловчи хромосома участкасидир; факултатив Г. эса ҳужайра сиклининг маълум бир босқичида фаол бўлади. Г. кўпчилик ҳайвонларнинг айниқса жинсий хромосомалари учун хосдир. Г.ни сунъий йўл билан (мас, паст ҳарорат таъсирида) олиш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил