Geteroxroniya
Гетерохрония (гетеро... ва юн. чронос — вақт) — ҳайвонлар ва ўсимликлар наслида органлар шакллана бошлаши вақти ва тезлигининг аждодларига нисбатан ўзгариши. Г. орган шаклланишининг анча эрта бошланиши ва ривожланишининг тезлашуви (акселерация) ёки органнинг кейинроқ шаклланиши ва ривожланишининг секинлашуви (ретардация) орқали намоён бўлиши мумкин. Г. орган функсиясининг бошланиши бўлганлиги учун онтогенез давридаги муҳит шароитига боғлиқбўлади. Г. организмларнинг ўзгариб турадиган шароитга мослашуви сифатида турларнинг тарихий тараққиёти (филогенез)аа муҳим аҳамиятга эга. Г. терминини биологияга немис биологи Э. Геккел биогенетик қонуннинг вақтинчалик бузилишини ифодалаш мақсадида киритган. Г. тур ҳосил бўлишида яшаш шароити таъсирида ҳайвонлар ва ўсимликлар тузилишини ўзгартирадиган асосий жараён сифатида қаралади. Сут эмизувчилар тили мускулларининг анча ривожланиши ва шу туфайли янги туғилган боласининг эмиш ҳаракатларига лаёқатли бўлиши Г.га мисол бўла олади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |