Геттинг инто Фингерстйле Гуитар
„Геттинг инто Фингерстйле Гуитар“ (таржимаси „Фингерстайл гитара чалишни бошлаш“) — америкалик гитарачи Жонатҳан Адамс қаламига мансуб гитара чалишни ўргатувчи қўлланма.[1] Илк бор 2002-йил Мел Бай нашриётида чоп этилган. 2011-ҳамда 2015-йилларда қайта нашр қилинган. Китоб ҳам оддий китоб, ҳам электрон китоб ўлароқ ҳамда ҳамроҳ аудиоёзувлар билан эълон қилинган. Асарда мусиқа асарлари ҳам нота ёзуви, ҳам табулатура шаклида келтирилган.
| Муаллиф(лар) | Жонатҳан Адамс |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | мусиқа |
| Нашриёт | Мел Бай нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2002 |
| Саҳифалар сони | 96 |
Асар гитарани фингерстайл ёки классик услубда, яъни бармоқлар билан чалишни нолдан бошлаётганлар ёки ушбу услубни янада яхшироқ ўзлаштиришни хоҳлайдиганлар учун мўлжалланган. Дастлабки бобларда айрим асосий методлар, яхши одатларни ривожлантириш ва ёмон одатлардан қочиш ҳақида сўз юритилади. Кейинги бобларда классик ва фингерстайл услубидаги анъаналардан олинган баъзи бир муҳим репертуарларга эътибор қаратилган. Ушбу боблар китобнинг илк ярмида берилган услубларни ўзлаштиришга кўмаклашади.
Манбалар
- ↑ „Овоз тераписти – Жонатҳан Адамс“ (инглизча). Маюри. 2019-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-декабр.
Ҳаволалар
- „Геттинг инто Фингерстйле Гуитар“ Мел Бай сайтида (ингл.)
- „Геттинг инто Фингерстйле Гуитар“ Гоогле Боокс сайтида (ингл.)
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |