Гетто – илк ўрта асрларда Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатларида яҳудийлар яшаши учун ажратилган шаҳар қисми. Гетто истилоҳи итал. гҳетта – замбарак заводи сўзидан олинган бўлиб, Венесиядаги ушбу завод ёнида 1516-йил яҳудийлар маҳалласи (квартали) таъсис этилган, Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар томонидан Шарқий Европанинг бир қанча шаҳарларида геттолар ташкил қилиниб, яҳудийларни „қириш лагери“га айлантирилди. Бу атама баъзан ҳуқуқи поймол этилган майда миллатлар жойлашган шаҳар туманига нисбатан ҳам ишлатилади.

Ўрта асрларда Европа ва Осиёнинг қатор мамлакатларида шаҳарнинг маълум бир қисмига диний, мазхабий, ирқий ва ҳатто касбий мансублигига қараб одамларни мажбурий жойлаштириш – Гетто дейилган[1]. Дастлаб ўрта асрлардан бошлаб геттоларга яхудий миллатига мансуб кишиларни жойлаштиришган. Иккинчи жаҳон уруши даврида яхудийлар учун ажратилган Варшава геттоси „машҳур“ бўлган. Америка ва бошқа янги қитъалар кашф этилгандан сўнг АҚСҲ, Канада, Бразилия, Жанубий Африка Республикаси ва Австралияда бундай жойларни „резервация“ деб атай бошлашган. Туб аҳоли чекланган бир худудга мажбурий ҳайдаб келиб жойлаштирилган. Гетто ва резервациялар европаликларни доимо маънавий жавобгарликга ундаб туради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ „Гетто“ Абдулатиф Адҳамов, 2014-12-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-11-25