Гевея (Ҳевеа брасилиэнсис) — сутламадошлар оиласига мансуб каучукли дарахт. Табиий каучук манбаларидан бири. Бўйи 20—40 м, танасининг диаметри 50 см, барги этл, мураккаб. Гуллари майда, оқимтир-сарғиш, бир жинсли ва бир уйли, руваксимон тупгул ҳосил қилади. Меваси кусакча. Уруғи қаттиқ пўстли, каучук олиш учун гевея пўстлоғи тилинади, оқиб чиққан суцимон шира (латекс) қуюқлашиб, каучукка айланади. Бразилия ўрмонларида гевея ёввойи ҳолда ўсади. Малайя, Индонезия, Шри Ланка ва қисман Африканинг тропик ҳудудларида ҳамда Жан. Америкада экилади. 5—6 ёшидан 25—30 ёшгача каучук беради. Гевеянинг гектаридан йилига ўртача 500 кг каучук йиғилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил