Гейделберг одами – питеканқоя қояларга яқин қазилма одам. Гейделберг ш. яқинидаги Мауэр қишлоғидан Г. о. нинг пастки жағи топилган (1907). Қад. лиги 400 минг йилга яқин. Унда ияк бўлмай, тузилиши худди маймунникига, аммо тишларининг тузилиши одамникига ухшайди. Жағ суяги билан бирга сут эмизувчи ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари ҳам топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил