Гейгер - МЙУЛЛЕР ҲИСОБЛАГИCҲИ — ёруғлик ва рентген нурлари, космик зарралар, а-, [$- зарралар, у-квантларни текшириш учун мўлжалланган асбоб.Гейгер Мюллер сабагичи , газни иолаштириш ҳодисасига асосланган детекторлар туркумига киради ва мустақи газ разряди шароитида ишлайди. Дастлаб (1908-йил да) Х. Гейгер ва Э. Резерфорд а-зарралар учун газ-разрядли ҳисоблагични лойиҳалашган, кейинчалик Х. Гейгер ва В. Мюллер ҳисоблагични мукаммаллаштирган. Г. — М. ҳ. герметик берк силиндрик идиш бўлиб, унинг ўқи бўйлаб ингичка сим (катод) тортилган. Силиндрик идиш (анод вазифасини бажаради) 0,1 — 0,2 атм босимгача газ (ҳаво, водород, гелий, аргон ва ҳоказо) билан тўлдирилади, унда зарралар тушадиган кичик тешик бўлади (1-расм). Г.—М. ҳ. ни улаш схемаси 2-расмда берилган; бунда: Во — газ разряди ҳосил қилувчи бошланғич потенсиал; Г.—М. ҳ. да потенсиал В гача (В = 500 — 1000 В) ортади, ҳисоблагичга тушган зарядланган зарра газни ионлаштиради ва ток разряд (чақнаш) ҳосил қилади, натижада ҳисоблагичда 10’ — 10"6 с да бир жуфт ион пайдо бўлади. Бу ток импулси кучайтиргичга берилади, сўнгра электромагнит ҳисоблагич уни қайд қилади. Г.—М. ҳ. га тушган ҳар бир зарра ток импулсини ҳосил қилади ва ҳар сафар қайд қилинади (қайд қилиш вақти ЙУ"4— 10"3 с). Г. — М. ҳ. физика, биология, тиббиёт, саноат ва техниканинг бир қанча соҳаларида кенг ишлатилади.

Шиша наи в Катод Анод емирилиш даври билан а-зарра энергияси орасидаги боғланишни ифодалайдиган қонун; қуйидаги формула билан ифодаланади: ]гТ = C + -ф=, иЕ бунда Е — а-зарра энергияси (Мев), Т — ярим емирилиш даври (с), Сва Д — доимий миқдорлар. Бу қонун катта энер-гияли озарра чиқарувчи ядронинг ярим емирилиш даври кичик бўлишини билдиради. Х.Гейгерва Ж. Неттол 1911 — 12-йилларда аниклашган. Г. — Н. қ. баъзи элементларнинг ярим емирилиш даврини аниқлашда татбиқ қилинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил