Гейландит (Ҳеуландите) — минерал, зеолитлар гуруҳига мансуб силикат. Кимёвий формуласи (Cа,Ср,К2,На2) [Ал2 Си6О16] • 5Ҳ2О. Қаттиқлиги 3,5 — 4. Зичлиги 2,18 — 2,2. Уюшганлик даражаси мукаммал, аммо мўрт. Оқ, сариқ, пушти, ғиштранг қизил тусларда учрайди.

Минерал модда биринчи марта Норвегияда (Консберг) аниқланган ва 1818-йилда немис минералоги Ф. Бреитҳаупт томонидан тавсифланган. Инглиз коллекционери Ж.Г.Гайланд шарафига шундай номланган. У анчагина кенг тарқалган бўлиб, калцит ва бошқа зеолитлар билан биргаликда вулқон жинслари оралиқ бўшлиқларида иккиламчи минерал сифатида кўп учрайди. Гейландит (Ҳеуландит) ўзаро киришган кристаллар ва донали кристалллар ёки нурли агрегатларда намоён бўлувчи кристаллар кўринишида бўлади.

Олов таъсирида шишиб, эрийди ва оқ эмал ҳосил қилади. Унинг амалий аҳамияти йўқ, лекин гейландит (ҳеуландит) кристаллари ва кичик друзлари коллекционерлар томонидан қадрланади ва уларга тўплаш борасида қизиқиш бор. Минералга бой ҳудудлар Ҳиндистон, Ирландия, Шотландия, АҚШ, Канада, Австрияда жойлашган. Россияда гейландитларнинг ажойиб намуналари Нижняя Тунгуска дарёси ҳавзасида учрайди.

Ҳаволалар

Яна қаранг

  • Силикатлар
  • Зеолитлар
  • Минералларнинг декоратив коллексияси