Гҳеоргҳе Богҳиу (талаффузи: Жорж Богю) (1981-йил 26-октябр, Кишинёв, Молдавия ССР, СССР) – молдавиялик футболчи, „Зоря“ клубининг Балти ва Молдова терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси . 2017-йилдан „Зоря“ футбол клуби бош мураббийи ёрдамчиси ҳисобланади.

Гҳеоргҳе Богҳиу
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Гҳеоргҳе Богҳиу
Таваллуд санаси 1981-йил 26-октябр (1981-10-26) (45 ёш)
Таваллуд жойи Кишинёв, Молдавия ССР
Бўйи 1.81 м (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ФC Бăлțи (мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998—2006 Олимпиа Бăлţи
2006 Салют-Энергиа Белгород 18 (0)
2006 Авангард Курск 7 (0)
2006—2007 Оțэлул Галаțи 13 (1)
2008 Эсил Богатйр 14 (1)
2009 Чита 34 (5)
2010 Насаф Қарши 0 (0)
2010—2011 Милсами 33 (26)
2011—2012 АЗАЛ 27 (5)
2012—2014 Милсами 50 (29)
2014—2015 Тираспол 24 (10)
2015—2017 Зариа Бăлțи 54 (16)
Тотал 222 (80)
Миллий терма жамоа
2011—2015 Молдова 6[1] (1)
Бошқарган клублари
2017—ҳ. в. ФC Бăлțи (ёрдамчи)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Россияда Белгород, Курск Авангард ва Читанинг „Салют“ клубларидаги ўйинлари орқали танилган.

Фаолияти

Клуб

Гҳеоргҳе Богҳиу профессионал фаолиятини 1998-йилда Балти шаҳрининг „Олимпиа“ клубида бошлаган, Модова миллий дивизионида ўйнаган. 2005-йилда ҳужумчи ижара асосида Молдованинг бошқа клуби – Кишинёвнинг „Даcиа“ сафига бориб қўшилган.

2006-йилда Богҳиу биринчи марта Россия жамоасидан таклиф олган, Белгород шаҳрининг „Салют“ жамоси футболчи ёрдамида ўз ҳужум чизиғини кучайтирган. Гҳеоргҳе „Салют“ сафида 18 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол уришга муваффақ бўлмаган. Ўша йили ҳужумчи Россиянинг бошқа клуби – Курск шаҳрининг „Авангард“ жамоасига ўтган. Ушбу клуб учун Богҳиу 7 та ўйин ўтказган лекин бирорта ҳам гол ура олмган.

2007-йил январ ойи бошида Гҳеоргҳе Руминиянинг Галати шаҳри „Оcелул“ клуби билан шартнома имзолаб, бошқа хорижий чемпионатга ўтган. 2007-йилда Руминия И лигасида Богҳиу „Оcелул“ сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. 2008-йилда ҳужумчи Қозоғистон чемпионатига йўл олган ва йил давомида „Есил-Богатйр“ клуби сафида тўп сурган[2].

2009-йилда Богҳиу яна Россияга қайтган ва Чита клуби билан шартнома имзолаган. Ўша пайтда клуб Россиянинг биринчи дивизионида ўйнаган. Гҳеоргҳе Богҳиу Читада анча муваффақиятли мавсум ўтказган ва 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган. Аммо бу жамоага ёрдам бермаган ва мусобақа натижаларига кўра Чита иккинчи дивизионга тушиб кетган. Россия иккинчи дивизиони регламентида футбол клубларида легионерларнинг бўлиши назарда тутилмагани учун Гҳеоргҳе Читани тарк этишга мажбур бўлган.

2010-йилнинг 19-февралидан 2010—2011-йилги мавсум бошланмагунча, Богҳиу Ўзбекистон Олий лигасида ўйнайдиган, Қарши шаҳрининг "Насаф" клуби билан шартнома имзолаган[3].

2010—2011-йилги мавсум бошида Богҳиу „Милсами“ клуби билан шартнома имзолаб, ватанига қайтган. Ушбу клубдаги биринчи мавсумда Гҳеоргҳе клубнинг 31 та ўйинида қатнашиб, 26 та гол урган, натижада 2010—2011-йилги мавсумда Молдова чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган.

2011-йилнинг ёзида Гҳеорге Богҳиу Озарбайжоннинг „АЗАЛ“ клуби билан шартнома имзолаган ва 2011—2012-йилги мавсум давомида „учувчилар“ сафида 27 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган. 2012—2013-йилги мавсум бошида ҳужумчи яна Милсами жамоасига қайтган ва 16 гол билан яна бир бор Молдова чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган.

„Милсами“да 2 мавсум ўйнаган ва клуб учун жами 29 та гол урган Богҳиу 2014-йилнинг июн ойида „Тираспол“ футбол клуби билан бир йиллик шартнома имзолаган.

2015-йилдан 2017-йил сентябригача „Зоря“ футбол клубида ўйнаган[4].

Терма жамоадаги фаолияти

Гҳеоргҳе Богҳиу Молдова терма жамоасидаги дебютини 2005-йилнинг 24-май куни Руминия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида (0:2) ўтказган. 2011-йил 3-июнда олти йиллик танаффусдан сўнг у 63-дақиқада Анатолий Дорошнинг ўрнига Швеция терма жамоасига қарши Евро-2012 саралаш ўйинида майдонга тушган. Учрашув 1:4 ҳисобида якунланган[5].

Мураббийлик фаолияти

2017-йилдан „Зоря“ футбол клуби бош мураббийи ёрдамчиси ҳисобланади[6].

Манбалар

  1. ↑ „Интернатионал аппеаранcес оф Гҳеоргҳе Богҳиу“. эу-фоотбалл.инфо. Қаралди: 2013-йил 25-ноябр.
  2. ↑ „ХВИИ ЧЕМПИОНАТ КАЗАХСТАНА. ПРЕМЬЕР-ЛИГА-2008“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-сентябр.
  3. ↑ „Ҳожиев ва Мельник ОФК кубогида иштирок этмайди“. УФФ.уз (19 февраля 2010). 2011-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 апреля 2011.(ўзб.)
  4. ↑ „Георгий Богю завершает футбольную карьеру“. молдфоотбалл.cом. 2017-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-сентябр.
  5. ↑ „Элмандер доубле сец уп Сwеден суccесс“. УЕФА (3 июня 2011). 2011-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4 июня 2011.(ингл.)
  6. ↑ „Георгий Богю стал ассистентом главного тренера "Зари" Штефана Стойки“. молдфоотбалл.cом. 2017-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-сентябр.

Ҳаволалар