Гиа Перголини (2004-йил 3-февралда туғилган) – америкалик паралимпия сузувчиси. 2020 ва 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида Америка Қўшма Штатлари шарафини ҳимоя қилган.

Гиа Перголини

Перголини, 2021-йил
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 2004-йил 3-феврал (2004-02-03) (22 ёш)
Атланта Жоржия, АҚШ
Спорт
Қайси спорт пара сузиш
Клуби Дйнамо сузиш клуби
Мураббий(лар)и Ниcк Гравес

Ёшлик йиллари ва таълими

Жоржия штатининг Атланта шаҳрида туғилган Перголини 2022-йилдан буён Флорида Халқаро Университетида таҳсил олиб келмоқда ва шу университетнинг сузиш ҳамда сувга шўнғиш жамоаси аъзоси ҳисобланади[1][2].

Сузиш бўйича фаолияти

Гиа Перголини 2017-йилда бўлиб ўтган сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида халқаро майдондаги дебютини амалга оширди ва С13 классда 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, спортчи 2019-йилда пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида Америка Қўшма Штатлари шарафини муваффақиятли ҳимоя қилди ва С13 классда 100 метрга чалқанча сузиш йўналиши бўйича кумуш медални қўлга киритди[3]. 2018-йилги АҚШда ўтказилган пара сузиш бўйича миллий паралимпия чемпионатининг С13 классида 100 метрга чалқанча сузиш бўйича 1:07.97 натижа кўрсатган ҳолда Қўшма Штатлар рекордини ўрнатди[4].

Перголини атиги 17 ёшида 2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида аёллар ўртасида С13 классда 100 метрга чалқанча сузиш бўйича баҳсларда қатнашиб, саралаш босқичида 1:05.05 натижани қайд этган ҳолда жаҳон рекордини ўрнатди[5]. Спортчи финалда 1:04.64 натижа кўрсатиб, олтин медалга эга чиқди ва жаҳон рекордини янгилади[6][7].

2022-йил 14-апрелда Перголини 2022-йилги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида Америка Қўшма Штатлари шарафини ҳимоя қилиш учун таркибга киритилди[8].

2024-йил 30-июн куни сузувчи 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида иштирок этиш учун Америка терма жамоаси таркибига қўшилди[9]. Паралимпия ўйинларида Перголини аёллар ўртасида С13 классда 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида олтин медални, С13 классда 50 метрга эркин усулда сузиш йўналишида эса кумуш медални қўлга киритди. Бу эса АҚШ жамоаси учун мусобақанинг биринчи олтин медали эди[10].

Манбалар

  1. ↑ Cостантини. „Паралймпиc Сwиммер Гиа Перголини Ис Баcк, Анд Беттер Тҳан Эвер“ (эн). www.теамуса.cом (2024-йил 13-феврал). Қаралди: 2025-йил 21-январ.
  2. ↑ „Гиа Перголини - 2023-24 - Сwимминг анд Дивинг“ (эн). ФИУ Атҳлетиcс. Қаралди: 2025-йил 21-январ.
  3. ↑ „Гиа Перголини“. теамуса.орг. 2021-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
  4. ↑ Д'Аддона. „Пара Сwимминг Натионалс: 20 Реcордс он Финал Нигҳт“. сwиммингwорлдмагазине.cом (2018-йил 16-декабр). Қаралди: 2021-йил 26-август.
  5. ↑ „Сwимминг: Гиа Перголини“. Токё 2020 Паралймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2021-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
  6. ↑ Приcе. „Cоминг Ин Ҳот, Теэнаге Сwиммер Гиа Перголини Эес А Подиум Спот Ин 100 Баcкстроке“. теамуса.орг (2021-йил 25-август). Қаралди: 2021-йил 26-август.
  7. ↑ Груник. „Пара Сwиммерс Анастасиа Пагонис Гиа Перголини Wин Теам УСАс Фирст Голдс Ин Wорлд Реcорд Стйле“. теамуса.орг (2021-йил 26-август). Қаралди: 2021-йил 26-август.
  8. ↑ Гоwдй. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Номинатес 25 атҳлетес то Wорлд Чампионшип Ростер“. теамуса.орг (2022-йил 14-апрел). 2022-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-апрел.
  9. ↑ Гоwдй. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Ростер Анноунcед фор 2024 Паралймпиc Гамес“. успарасwимминг.орг (2024-йил 30-июн). Қаралди: 2024-йил 30-июн.
  10. ↑ Голдстиcкер. „Перголини Wинс Фирст У.С. Голд ат Парис 2024 он а Тҳреэ Медал Дай“. успарасwимминг.орг (2024-йил 30-август). Қаралди: 2024-йил 30-август.

Ҳаволалар