Giacinto Facchetti
Гиаcинто Фаcчетти(1942-йил 18-июл — 2006-йил 4-сентабр) — Италиялик футболчи, ҳимоячи. У 1960-йилдан 1978-йилгача Интер Милан клубида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган. У кейинчалик, 2004-йилнинг январидан то 2006-йилда вафот этгунига қадар „Интер“ клуби раиси лавозимида фаолият юритган. Фаcчетти клуб сафида 634 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 75 та гол урган. Фаолияти давомида тўртта А Серия чемпионлиги, бир марта Италия кубоги, иккита УЭФА чемпионлари кубоги ва иккита Қитъалараро кубокни қўлга киритган. У 1965-йилда Олтин тўп соврини учун номзодлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган[1].
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Таваллуд санаси | 1942, 18-июл | ||
| Таваллуд жойи | Италия, Тревиглио | ||
| Вафот санаси | 2006, 4-сентабр | ||
| Вафот жойи | Италия, Милан | ||
| Бўйи | 191 cм (6 фт 3 ин) | ||
| Амплуаси | ҳимоячи | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1957–1960 | Тревиглиэсе | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1960–1978 | Интер Милан | 476 | (59) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 1964 | Италия, У21 | 1 | (0) |
| 1963–1977 | Италия | 94 | (3) |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Клубдаги фаолияти

Гиаcинто Фаcчетти ўз фаолиятини ўзи туғилиб ўсган шаҳарнинг „ГСД Марио Занcонти“ клубида бошлаган. Аввалига ўзининг тезлиги, кучли зарбаси ва техникаси туфайли ҳужумчи сифатида тўп сурган[2]. „Тревиглиэсе“ жамоасида ўйнаб юрган пайтларида, уни „Интер“ клубининг ўша вақтдаги мураббийи Ҳеленио Ҳерреранинг эътиборига тушади. У клубдаги дебютини 1961-йил 21-майда „Рома“га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда ўтказган. Шундан сўнг унинг позицияси ҳужумчидан ҳимоячига ўзгартирилади ва бу тўғри қарор бўлиб чиқади. Бу позицияда Италия терма жамоасидаги Тарчизио Бурнич билан биргаликда ҳимояда ажойиб тандем ҳосил қилди. Ҳимояда жуда кам гол ўтказиб юбориш билан бир қаторда, Факкетти кўплаб голлар ва голли узатмалар муаллифи бўлиб, жамоасининг ҳужумларига ҳам катта ҳисса қўшишга муваффақ бўлди. У 1965–66-йилги мавсумда 10 та гол уриб, ҳимоячилар орасида А Серия мавсумида энг кўп гол уриш бўйича рекорд ўрнатган[3][4].
Манбалар
- ↑ „Cомуниcато Уффиcиале Н. 249“ [Оффиcиал Пресс Релеасе Но. 249] (ит). Лега Сериэ А (2004-йил 13-феврал). 2020-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-декабр.
- ↑ „ЛА НОСТРА СТОРИА“ (италиан). Занcонти.cом. 2022-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-март.
- ↑ „Гиаcинто Фаcчетти – Обитуарй“. Тҳе Гуардиан (2006-йил 11-сентябр). Қаралди: 2015-йил 2-январ.
- ↑ „Гиаcинто Фаcчетти – Ҳеленио Ҳеррера: Море тҳан жуст cатенаccио“. www.фифа.cом. ФИФА. 2015-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-сентябр.